Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"
24 jul 2025 08:13
News
Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"
"У барчасини уддалайди. Бу Маркус учун ҳам катта чақирув. Ҳа, жамоа таркибида бир қанча кучли футболчилар бор, бироқ йил давомида ўйинлар жуда кўп.
Ҳужумкор учликда Рафинья, Левандовски ва Ямал бор. Уларнинг барчаси ҳамма ўйинларда бемалол ўйнай олишади. 36 ёшда бўлса ҳам Левандовски ўзининг юқори жисмоний ҳолатида. "Барселона" яхши трансферни амалга оширди, Маркус ҳам ҳозир жуда зўр ўйин кўрсатмоқда.
"Манчестер Юнайтед"дан кетган футболчилар билан нималар бўлаётганини кўринг: улар янги жамоасида ўзини кўрсатмоқда, МЮда эса қийналаётганди. Демак, "Манчестер Юнайтед"да нимадир нотўғри кетмоқда.
Унинг "Астон Вилла"да зўр ўйин кўрсатганини кўрдик. Маркус шундай ўйинини "Барселона"да ҳам кўрсатишига ишонаман", - деди Англия термасининг собиқ футболчиси.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments