Гарет Бэйл: "Реал"да мураббий эмас, менежер бўлиш керак. У ерда тактика эмас, ўйинчиларнинг "эго"сини бошқариш муҳим"
21 jan 14:15
News
Гарет Бэйл: "Реал"да мураббий эмас, менежер бўлиш керак. У ерда тактика эмас, ўйинчиларнинг "эго"сини бошқариш муҳим"
— Воқеалар бунчалик тез ривожланганидан ҳайратда эмасмисиз? Хаби Алонсо атиги 8 ой ишлади...
— Ростини айтсам, йўқ. Мен «Реал» қандай ишлашини яхши биламан: агар натижа бўлмаса, кетасан. Шунчаки содир бўлди. Бу ачинарли, лекин «Мадрид» дунёси шунақа. Ҳозирги кунда катта клубларда мураббий бўлиш жуда қийин.
— Хаби Алонсо футболчи сифатида шу кийиниш хонасида бўлган. Балки у мураббий сифатида ишлаш қанчалик қийинлигини паст баҳолагандир?
— Бўлиши мумкин. Хаби — ажойиб мураббий. «Байер»да совринлар ютди, жамоани юқори савияда бошқарди. Аммо "Реал"да сен мураббий эмас, кўпроқ менежер бўлишинг керак. Сен кийиниш хонасидаги юлдузларнинг «эго»сини (манманлигини) бошқара олишинг лозим.
У ерда тактика устида кўп ишлаш шарт эмас, чунки ихтиёрингда ўйин тақдирини бир сонияда ҳал қила оладиган суперюлдузлар бор. Шунинг учун ҳам, Хаби кучли тактик бўлишига қарамай, бу "Мадрид"да иш бермади, — деди Бэйл.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Comments
Eng qizigʻi puli yoʻq puli koʻpni itarib yursa bir chempionatda boʻlib puli koʻpga qotgan ( yani kubik) non ham bermasligi rostdan qiziq davrda yashayabmiz