Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!
10 mar 13:58
News
Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!
"Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамда мураббий ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди.
Мендес мамлакатимиз футзал ишқибозларига яхши таниш. У муқаддам икки бор Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган: дастлаб 2011-2012 йилларда, сўнг 2014-2017 йилларда. Унинг раҳбарлиги остида терма жамоамиз Осиё чемпионатида 2014 йилда бронза, 2016 йилда эса кумуш медални қўлга киритган.
52 ёшли Хосе Мария Пазос Мендес — Пулпис 1974 йил 28 март куни Испаниянинг Луго шаҳрида таваллуд топган. Футзалчилик фаолиятини ўзининг қадрдон шаҳри жамоалари — “Луго” ҳамда “Аутос Лобелле” клубларида дарвозабон сифатида бошлаган.
1996 йилда клуб раҳбарияти бош мураббийни истеъфога чиқаргач, ушбу лавозим Мендесга таклиф этилади. Шу тариқа у 22 ёшида ўйинчилик фаолиятини якунлаб, мураббийлик фаолиятини бошлайди.
Икки йиллик фаолиятдан сўнг у бошқа клублардан таклифлар олади ва “Мелиля”, “Кафе Канделас Луго”, “Валенсия”, Хорватиянинг “Оркан”, шунингдек, “Барсел” жамоаларида ишлайди.
2008-2009 йилларда Таиланд, 2010 йилда эса Ветнам миллий терма жамоасини бошқарган. Шундан сўнг унинг Ўзбекистон билан боғлиқ фаолияти бошланди. Миллий терма жамоамиздан ташқари, 2016-2017 йилларда мамлакат чемпиони “Ардус” клубида ҳам фаолият юритган. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига асос солиб, қатор иқтидорли футзалчиларни кашф этган.
2019-2026 йиллар давомида у яна Таиландда фаолият олиб борди. Мураббий сифатида икки карра Осиё кубоги вице-чемпиони, бронза медали совриндори, шунингдек, клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳамда Осиё кубок эгалари кубоги ғолиби бўлган", – дейилади хабарда.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments