Latest news

10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  0 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  6 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  4 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  9 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  9 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  4 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0

Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди News

Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди

Бугун Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон миллий футзал терма жамоасининг Осиё Кубоги-2026 мусобақасидаги иштироки танқидий руҳда муҳокама қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов терма жамоанинг қитъа биринчилигидаги иштирокини баҳолар экан, мусобақага пухта тайёргарлик кўриш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилганини таъкидлади. Хусусан, мураббийлар штаби иш режаси асосида мунтазам ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилгани, жамоага жаҳоннинг кучли топ-терма жамоалари спарринг рақиб сифатида жалб этилгани қайд этилди.

Шу билан бирга, Индонезияда бўлиб ўтган мусобақа давомида жамоа аъзолари ўз имкониятлари даражасидан паст иштирок этгани, футзалчиларда курашга чанқоқлик ва ғалабага бўлган иштиёқ каби муҳим жиҳатлар етарлича намоён бўлмагани танқид қилинди. Натижада терма жамоа гуруҳ босқичидан қийинчилик билан плей-оффга чиққан бўлса-да, чорак финалда олдига қўйилган вазифани бажара олмади.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Нодир Элибоевнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан истеъфо тўғрисидаги аризаси инобатга олинди. Шунингдек, Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси мураббийлар штаби тўлиқ таркиби билан истеъфога чиқарилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитаси миллий терма жамоа мураббийлар штабига ўтган давр мобайнидаги фаолияти учун миннатдорлик билдириб, келгусидаги фаолиятида уларга омад тилади.

Ўзбекистон миллий футзал терма жамоасининг янги мураббийлар штаби яқин кунларда кенг жамоатчилик ва мухлислар эътиборига ҳавола этилади", – дейилади хабарда.

Rating: +10   

Comments

+1   
06 feb 22:36:37
Job Ir
Reply to comment by Мирзохон
Ва алайкум ас Салом ва ас Самому алейкум Ака, бу қандай алик олиш? маъноси нима? Ассалому алайкум (السلام عليكم): «Сизга тинчлик, саломатлик ва омонлик тилайман» маъносини англатади. Бу саломни бериш суннат ҳисобланади. Ва алайкум ассалом (وعليكم السلام): «Сизга ҳам тинчлик, саломатлик ва омонлик бўлсин» маъносини билдиради деб ўргатишганди, лекин сиз янгича алик олганингиз менга тушунарсиз бўлди.
Бу саломга алик олиш имло хато эмас. Телефондани хато. Яни кутилмаган хато пашшадан фил ясаманг сиз айтган нарсаларни ака хам биладилар ва шунга алик олмокчи булганлар факат тедефон клавитурасидаги функция шунака хато килишга олиб келган.
+1   
06 feb 21:16:53
BXZ BXZ
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Нима қилиябди шунга? Пасайиш ҳар жамоада бўлиши мумкин. Индонезия билан ироқ Ўзбекистонга ўҳшаб ҳар сафар совринли ўринларни олиядими? Ўзбекистонниям, Эрон билан тенгма - тенг курашган ўйинлари кўп бўлган!
Ассалому алейкум ту́гри тенгма тенг курашган вактти бу́лди термамизни Эрон билан лекин у́ша пайтда Эронда авлодлар алмашуви бу́лвотганди бизни терма энг пикка чикканди шу холатда хам барибир ютказганмиз . Футзалга хам ёш болаларни тайёрлаш оркали йу́налиш килиш керак ва акадеймияларда тайёрлаш керак шунда хакийкий кучли терма ташкил килинади бу холатда бир икки йил натижа ва оркага кетиш бу́лаверади .
   
07 feb 15:50:14
Job Ir
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Тўғри айтасиз. Баъзан этиборсизлик қилсангиз. Олдинги ёзилган сўз ёки жумлалар титрга қўшилиб кетади!
+++++
   
07 feb 07:44:01
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Don Karlo
Тупурдим сенга , ххххтффффффууууу
Аҳволинг чатоқку. Сен яхшиси ўзингни докторга кўрсатгин!
   
07 feb 07:41:36
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Равиш
Нима, бу гапингиз билан тема жамоа 3 та уйинчига богланиб олган демокчимисиз? Узини хурма килган клуб ёки тема жамоа ротация килиб бир нечта тактик схемаларни режалаштиради. 6 та мураббий яхши курган уйинчи билан турнира бориш ахмоклик. Мураббийда керакли вакт ва имконият етарли булган.Терма жамоада агресивлик, галабага булган интилиш, майдонда борини бериб уйнаш етишмади. Ватан туйгуси деган жихатлар умуман куринмади. Борини бериб уйнаб ютказганда хам хеч ким хафа булмасди.
Уч фузалчига боғланиб қолмаган тақдирдаям, лекин бу сафар термамизга тақвим ноқулай келди. Мендез айтмаганда. Қолган термамизни бошқа мураббийларам, бундан ортиқ натижа қилолмасди!
   
07 feb 07:34:09
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Job Ir
Бу саломга алик олиш имло хато эмас. Телефондани хато. Яни кутилмаган хато пашшадан фил ясаманг сиз айтган нарсаларни ака хам биладилар ва шунга алик олмокчи булганлар факат тедефон клавитурасидаги функция шунака хато килишга олиб келган.
Тўғри айтасиз. Баъзан этиборсизлик қилсангиз. Олдинги ёзилган сўз ёки жумлалар титрга қўшилиб кетади!
   
07 feb 07:33:24
Равиш
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Ва алайкум ас Салом ва ас Самому алейкум ака. Тўғри гапийиз. Лекин Ўзбекистон ҳам, сиз назарда тутган ишларни қилиябди. Агар этибор берган бўлсангиз. Сўнги Ж/Ч ва ОК олдиндан темамизда жароҳатлар кўпайиб кетди. Шунинг учун ҳам, натижалар пасайди. Тўғри осиёда футзал анча тенглашиб қолди. Лекин бари бир осиё Эрон Япония Ўзбекистон ва Таиланд бошқа даража!
Нима, бу гапингиз билан тема жамоа 3 та уйинчига богланиб олган демокчимисиз? Узини хурма килган клуб ёки тема жамоа ротация килиб бир нечта тактик схемаларни режалаштиради. 6 та мураббий яхши курган уйинчи билан турнира бориш ахмоклик. Мураббийда керакли вакт ва имконият етарли булган.Терма жамоада агресивлик, галабага булган интилиш, майдонда борини бериб уйнаш етишмади. Ватан туйгуси деган жихатлар умуман куринмади. Борини бериб уйнаб ютказганда хам хеч ким хафа булмасди.
   
06 feb 23:22:22
Дилшоджон Закиров
Футзалчиларимиз масулиятсиз мураббийлар бн биргаликда, усиш йук!!!
   
06 feb 21:58:15
ovechkin 64
Reply to comment by Akbar Umarov
Eroni yutish qiyinda baribir
Эронни қачон ютган эдикки, хозирги кунда юта олсак.
   
06 feb 21:06:41
Husan Shah
Футзал аслида бизга керакмас! Хаваскорлар даражасида ўйнашсин ўуни ўзи етади. Бизда футзал ривожланмайди барибир. Мендез пайтида чўққига чиққандек бўлдик, ундан кейин пастга шўнғидик, ваҳоланки шароитлар зўр яратиляпти. Пулларни бекорга совурмасдан футзалга аҳамият бермаганимиз мақул
   
06 feb 21:05:10
Мирзохон
Испания кубогида ярим финалга қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Қуръа натижалари қуйидагича:

«Атлетико» — «Барселона»

«Атлетик» — «Реал Сосьедад»

Ўйинлар уй-меҳмон тизимида ўтказилади. Ярим финалнинг биринчи ўйини 10-12-февраль кунлари бўлиб ўтади. Жавоб ўйинлари эса 3-5-март кунлари бўлиб ўтади.

Ўйин аниқ санаси ва вақти тез орада эълон қилинади.
   
06 feb 20:49:51
Азим Исмаилов
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Ўзбекистон ҳам, эсласангиз. Қайси бир йили японияни гуруҳда ютган. Индонезия муҳлислар далдаси биланми. Нима бўлгандаям, бунақа кутилмаган натижалар ҳар қанақа спорт турида учраб туради. Ўзбекистон доим ярим финалга осонликча етиб келган. Агар мусобақа бошқа мамлакатда бўлганида. Индонезияни финалда кўрмаслик. Биласиз қуръада мезонлар учун имтиёзлар бўлади. Шуни ҳисобига индонезия ярим финалгача кучли термаларга рўпара келмади. Шунчаки бу сафар жароҳатлар туфайли термамизнинг натижалари Ж/Ч тушиб кетди. Агар термамиз олдингидек биринчи сеткага тушганида. Бемалол ярим финалгача етиб борарди!
Ман хам шу осие чемпионатигача шу фикрда эдим лекин Узбекистон тожикистонни юта олмаганида Индонезия японияни ютганидан кейин футзал осиеда ривожланаетлигини англадим ракобат кучайганлигини манимча кейин энди осонликча ярим финалоа чикиш булмайдиганга ухшайди
   
06 feb 20:39:49
Mirik Khikmatov
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Бошқа мураббий бўлганидаям, бундан ортиқ натижа қилолмасди!
Ирок Эрон билан тенгма тенг уйнади,Индонезия финалга чикди
   
06 feb 20:26:54
Азим Исмаилов
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Бошқа мураббий бўлганидаям, бундан ортиқ натижа қилолмасди!
Нимага ундай дейсиз???
Индонезия финалга чикдикуууу...
   
06 feb 20:17:27
Азим Исмаилов
Шунча натижа яратиб берилганлиги тугри бразилия Португалия Россия уртоклари уйинлари утказилган эди натижа булмаган лиги учун жуда тугри карор Индонезия японияни ютиб куйганлиги нафакат манга федерацияга хам алам килган экан
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика