Флорентино Перес ва Сантьяго Солари икки соат дилдан суҳбат қуришди
21 feb 2019 10:42
News
Флорентино Перес ва Сантьяго Солари икки соат дилдан суҳбат қуришди
Манбаанинг хабарига кўра, испанияликлар Мадрид ресторанларидан бирида кеч соат 21:30 учрашишган ва 2 соат давомида дилдан суҳбат қуришган. Учрашувда шунингдек клуб директорлари Хосе Анхель Санчес ва Рамон Мартинес ҳам иштирок этишган.
Перес ва Солари жамоадаги ҳолат ва натижалар борасида гаплашиб олишди. Жумладан, Марселонинг жамоадан кетиши мумкинлиги, ёш иқтидор соҳиби Винисиус Жуниорнинг ойлигини ошириш борасида маслаҳатлашиб олишган. Соларининг кейинги тақдири борасидаги масалада, Сантьяго бу жамоанинг натижаларига боғлиқ эканлигини тушунишини айтиб ўтган.
Флорентино Перес эса "Жирона"га очколар совға қилиш режада бўлмаганини, натижада пешқадам "Барселона" билан фарқ 9 очкога етгани, қўшимчасига "матрасчилар" ҳам "Қироллик клуби"ни қувиб ўтгани президентни қаттиқ ранжитганини яшириб ўтирмади. Агарда жамоа асосий рақиб "Барселона"га қарши Кубок ва Ла Лига доирасида яқин икки учрашувда (27 февраль ва 2 март кунлари) ютқазиб қўйса, Соларига чиқиш эшиклари кўрсатилишини очиқ айтган.
Comments