Latest news

23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  5 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  15 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  62 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  21 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4

Финал, ОФК ва "Бунёдкор" стадионининг чими ҳақида News

Финал, ОФК ва "Бунёдкор" стадионининг чими ҳақида

Кеча "Бунёдкор" стадионида Суперлиганинг 12-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" баҳси бўлиб ўтди.

"Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйинни томоша қила туриб, стадион майсасига эътибор қаратдим. Бу стадионда бир неча кун аввал U-23 Осиё кубоги финали ўтказилганди. Финал айнан шундай сифатдаги майдонда ўйналгани эсга тушди. Бу эса бироз дилни хира қилди. Тимур Кападзе ҳам ярим финал ва финал ўйинлари "Бунёдкор" стадионида ўтаётгани борасида фикр билдирганди. Мураббий чим сифати ва дим ҳаво футболчиларга ноқулай эканини таъкидлади.


Шундай экан, финал ўйини учун нега айнан "Бунёдкор" стадиони танланди? "Пахтакор" эмас?

Гап шундаки, финал ўйинининг "Бунёдкор" майдонида бўлиши шу йилнинг февраль ойидаёқ маълум эди. Бунга Ироққа қарши ўйиндаги "тошбўрон"нинг ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. 2022 йилнинг 17 февраль куни мусобақа тақвими ва ўйинларнинг қайси стадионда бўлиши аниқ бўлганди. ОФК эса ўз режаларини қисқа муддат ичида ўзгартирмайди. Демак, чим қандай аҳволда бўлишидан қатъий назар, финал барибир "Бунёдкор"да ўтказиларди.


ОФК "Бунёдкор" чими бундай аҳволга тушишини мусобақадан тўрт ой аввал, олдиндан кўра билиши мумкинмиди?

Буни башорат қилиб бўлмасди дейишингиз мумкин. Аммо ундай эмас. ОФКда "Бунёдкор" стадионининг майсаси бўйича катта тажриба бор эди. Эсингизда бўлса, 2021 йилги ОЧЛ мусобақасининг гуруҳ босқич ўйинлари айнан Тошкентда ўтказилганди. ОЧЛ-2021 мусобақасининг олтинчи тур ўйинларидан кейин "Бунёдкор" стадионининг чими жуда ҳам ачинарли аҳволга келиб қолганди. Демак, U-23 Осиё кубогида ҳам тахминан шунга ўхшаш ҳолат юз бериш эҳтимоли катта эди.  Айнан шу сабаб ҳам мусобақанинг энг муҳим ўйини бўлмиш финал баҳси "Пахтакор" стадионида ўтказилиши нисбатан яхши қарор бўларди.  "Пахтакор" ва "Бунёдкор"  стадионларининг сиғими деярли бир хил. "Пахтакор" стадионининг аъло даражаги чими тарози палласида "Бунёдкор"даги бизга кўринмайдиган устунликларни босиб кетарди, назаримда. "Тошбўрон" воқеаси? Йўқ. Дейлик, ОФК 4 ой олдин финални "Пахтакор"га белгилаганда, "тошбўрон"дан сўнг ҳам финал барибир "Пахтакор" стадионида бўларди. Ироққа қарши ўйиндан сўнг кўриниб қолган камчиликлар эса тезда бартараф этиларди. Хавфсизлик чоралари кучайтириларди.

Шу ўринда қизиқ факт. Расмий маълумотларга назар ташласак, Ироққа қарши чорак финал ўйинимизга Саудия Арабистонига қарши финал баҳсидан кўра кўпроқ томошабин ташриф буюрган: 32700 га 32268. "Ироққа қарши ўйин бепул эди", — дейишингиз мумкин. Аммо ЎФА берган маълумотга кўра, финал ўйини учун чиқарилган барча чипталар ҳам сотиб бўлинганди. Демак, финал ўйинида "Бунёдкор" стадиони тўлиши керак эди. 34000 дан 32268 ни айирсак, 1732 сони келиб чиқади. Пайқаганингиздек, бу финал ўйинида стадионда қолиб кетган бўш ўриндиқларнинг тахминий сони. Бу рақамни бошқачасига "стадион ташқарисидаги чайқовчиларнинг қўлларида қолиб кетган чипталар сони", — деб атасак ҳам ҳеч ким хафа бўлмаса керак. 

Уйғонинг, ухлаётганингизда сизни тўнаб кетишди – Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўйини чипталари сотиб бўлинди


Ўзбекистон - Саудия Арабистони / Ўзбекистон - Ироқ  ўртасидаги ўйинларга ташриф буюрган мухлислар сони:


Ўтган йилги ОЧЛ гуруҳ ўйинларига мезбонлик қилган "Бунёдкор" стадионнинг 6-турга келиб, қай аҳволга тушганини ўзингиз кўришингиз мумкин.

ОЧЛ-2021, 7 июль. "Гамба Осака" ва "Тампин Роверс" (8:1) ўртасидаги олтинчи тур ўйинидан олинган кадрлар:


"Бунёдкор" стадиони роппа-роса бир йилдан кейин деярли ўша аҳволга тушди. Фарқли жиҳати, айнан шу ҳолатдаги чимда U-23 Осиё кубогининг финал ўйини ўтказилди, ОЧЛ гуруҳ босқичининг ўткинчи ўйини эмас.

Балки, финалда айнан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ўйнагани учун бу нарсага ортиқча эътибор бериб юбораётгандирмиз. Бироқ ярим финал, финал учрашувларига нейтрал кўз билан қараганда ҳам "Бунёдкор" стадионида ўтказилган баҳсларда чим фактори жамоалар ўйинига салбий таъсир ўтказганини инкор қилиб бўлмайди. Нима бўлган тақдирда ҳам, мусобақа тарихга айланди. U-23 Осиё кубоги эса бизга унунтилмас онларни тақдим этди.

"Бунёдкор" стадионининг чими эса "Хайрият, қутулдим", деб турган бир паллада, уни "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" учрашуви (20 кун ичидаги 10-ўйин) кутиб турарди... 

Муаллиф фикри таҳририят нуқтайи назарини ифодаламаслиги мумкин. 

Жалолхон Иноғомхўжаев

Author : I.J.I
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика