Latest news

11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  1 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  1 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  12

ESPN 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рейтингини тузди, Абдуқодир Ҳусанов ҳам эътироф қилинди News

ESPN 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рейтингини тузди, Абдуқодир Ҳусанов ҳам эътироф қилинди

ESPN нашри 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.

Рейтингда футболчиларнинг юқори даражадаги ўйинлари, барқарорлиги давомийлиги ва ўсиш жараёни потенциалига қараб ўринларга ажратилган. Кучли ўнлик эса шундай кўриниш олган:

1. Ламин Ямаль ("Барселона");

2. Флориан Виртц ("Байер");

3. Жуд Беллингем ("Реал");

4. Пау Кубарси ("Барселона");

5. Жоау Невеш (ПСЖ);

6. Уоррен Заир-Эмери (ПСЖ);

7. Хави Симонс ("РБ Лейпциг");

8. Гави ("Барселона");

9. Александар Павлович ("Бавария");

10. Савио Морейра ("Манчестер Сити"). 

Қайд этиш керак, мақолада ESPN нашри рейтингга киритилиши мумкин бўлган футболчилар ичида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам номини ёзиб ўтган:

"Умуман олганда ёш саналган футболчилардан марказий ҳимоячилардан кўра, ҳужумга мослашганлар кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишади. Масалан, бу рўйхатга ПСЖдан Лукас Беральдо ёки "Тулуза" посбони Гийо Рестес ҳам ўрин олиши мумкин эди. Бироқ уларга ҳали кўпроқ ўйин амалиёти керак. Ундан ташқари, яна бир қанча ҳимояга ихтисослашган футболчилар: Жоржо Скальвини ("Аталанта"), Льюис Холл ("Ньюкасл"), Абдуқодир Ҳусанов ("Манчестер Сити"), Конор Брэдли ("Ливерпуль") ва Патрик Доргу ("Манчестер Юнайтед") кабиларнинг ҳам ушбу рейтингга қўшилиши эҳтимоли кўриб чиқилди".

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика