Latest news

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  2 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  53 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  14 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

Энди Испания Суперкубогида 4та жамоа иштирок этади News

Энди Испания Суперкубогида 4та жамоа иштирок этади

Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) мамлакат Суперкубоги формати ўзгарганини тасдиқлади.

2020 йилдаги Суперкубокда 4та жамоа иштирок этади. Унда мамлакат чемпионати ғолиби, кумуш медал эгаси, Кубок ғолиби ва финалчиси иштирок этади.

Агар битта жамоа ғолиб ёки совриндор сифатида иккита жойни эгаллаётган бўлса ЛаЛигада юқорироқ ўринда бўлган жамоа таклиф қилинади. ("Барселона", "Валенсия", "Атлетико", "Реал").

Суперкубокнинг биринчи ярим финалида ЛаЛига ғолиби ва Кубок финалчиси ўйнайди, бошқасида эса кумуш медал соҳиби ва Кубок эгаси (ёки унинг ўрнига келган жамоа) иштирок этади.

Янги форматдаги биринчи Суперкубок 2020 йилнинг январь ойида бўлиб ўтади. Баҳслар 1-8 январь оралиғида ўтказилади. Финал 12 январь куни ўтказилади. Турнир Саудия Арабистонида ўтказилади.

Янгиланган Испания Суперкубогида "Барселона", "Валенсия", "Атлетико" ва "Реал" қатнашади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика