Latest news

13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  1 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  2 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  9 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  7 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  5 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  1 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  6 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  9

Элдор Шомуродов: "Ўйинлар Саудия Арабистонида ўтиши бизга қийинчилик туғдирмайди" News

Элдор Шомуродов: "Ўйинлар Саудия Арабистонида ўтиши бизга қийинчилик туғдирмайди"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Женоа" клуби ҳужумчиси кечаги машғулотлардан олдин Элдор Шомуродов championat.asia сайтига интервью берди.

- Терма жамоа ихтиёрига келдингиз. Италияга қайтгач 14 кун карантинда ўтириш мажбурий эмасми?
- Йўқ, Италияга қайтганимдан кейин карантинда ўтиришим шарт эмас, шунчаки коронавирус учун тест топширамиз ва бемалол клуб ихтиёрига қўшиламан. Насиб қилса турмуш ўртоғим ва фарзандимни Италияга олиб кетаман.

- Олдинда турган ўйинлар ҳақида нима дея оласиз?

- Гана ва Ироқ билан ўйинларга тайёргарлик олиб бораяпмиз. Хабарингиз бор, ёзда ЖЧ саралаши доирасидаги учта муҳим учрашув бор. Шу ўйинларга муносиб тайёргарлик кўриш учун, жамоа ўйиннини шакллантириш учун ўртоқлик баҳслари жуда ҳам керак.

- Бизнинг гуруҳ ўйинларининг марказлашган ҳолда Саудия Арабистонида ўтишига қандай қарайсиз?

- Ёзда бу давлатда қанчалик иссиқ бўлишини барча билади. ОФКнинг муносабати жуда ҳам тўғри деб ҳисобламайман. Лекин барча бир хил шароитда ўйнайди ва бизга бунинг ҳеч қандай қийинчилиги йўқ. Худо хоҳласа мухлисларни хурсанд қилиш учун барчасини қиламиз.



Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика