Latest news

23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  2 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  19 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  21 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  19 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58

«Динамо» ПФК мураббийлар штаби Самарқанд вилояти бўйлаб ёш иқтидорларни туманларда кўрикдан ўтказади News

«Динамо» ПФК мураббийлар штаби Самарқанд вилояти бўйлаб ёш иқтидорларни туманларда кўрикдан ўтказади

Tags :  Динамо
2021 йилги янги мавсум олдидан янги ёш иқтидорларни саралаб, «Динамо» ёшлар жамоасига тайёрлаб бориш мақсадида «Динамо» футбол клуби мураббийлар штаби Самарқанд вилояти бўйлаб ёш футболчиларни кўрикдан ўтказишади.

«Динамо» ПФК мураббийлар штаби клубнинг эртанги куни саналмиш «Динамо» (U18) ёшлар жамоасига вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманлардаги 2002-2003 йилларда туғилган ёш ҳаваскор футболчиларни синовдан ўтказиб, иқтидорларни саралаб олишни мақсад қилишган. Клуб томонидан белгиланган дастурга биноан, «Динамо» мураббийлар штаби 10-16 декабрь кунлари Самарқанд вилояти бўйлаб, ажратилган тўрт ҳудудда йиғин ташкил этиб, ўртоқлик учрашувлари орқали ёш футболчиларни саралаб олади.

«Динамо» ПФК мураббийларининг туманларда ташкил этадиган кўриги санаси, манзили ҳамда вақти:


1-ҳудуд: Каттақўрғон шаҳри ва тумани, Нарпай, Пахтачи тумани учун

Манзил: Каттақўрғон шаҳри, «Дўстлик» стадиони

Қачон: 10 декабрь (пайшанба), соат 10:00да бошланади.


2-ҳудуд: Пайариқ, Оқдарё, Иштихон, Қўшработ туманлари учун.

Манзил: Челак шаҳри, «Турон» стадиони

Қачон: 12 декабрь (шанба), соат 10:00да бошланади.


3-ҳудуд: Тайлоқ, Ургут, Жомбой, Булунғур туманлари учун.

Манзил: Тайлоқ, «Қўшчинор» стадиони, 2-БЎСМ.

Қачон: 14 декабрь (душанба), соат 10:00да бошланади.


4-ҳудуд: Самарқанд шаҳри, Самарқанд тумани, Пастдарғом, Нуробод туманлари

Манзил: Чархин қўрғони, «Динамо» футбол мактаби стадиони

Қачон: 16 декабрь (чоршанба), соат 10:00да бошланади.


Қўшимча маълумотлар учун телефон: +998 90 276 70 50


Ушбу йиғинлар давомида юқорида қайд этилганидек, фақат 2002-2003 йилларда туғилган барча ёш ҳаваскор футболчилар иштирок этишлари мумкин. Иштирокчилар ўзлари билан фуқаролик паспорти ва спорт кийимларида (бутса, шитки) бўлишлари талаб этилади. Келажакда вилоятимизнинг бош футбол жамоасида тўп суришни мақсад қилган барча иқтидорларни «Динамо» клуби мураббийлари кўригига чорлаб қоламиз!


«Динамо» ПФК маъмурияти

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика