Latest news

10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   0 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  0 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  1 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  3 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  2 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  6 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  4 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  3 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  12 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7

"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!" News

"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"

Суперлига 20-тури доирасида Жиззахда ўтган «Сўғдиёна» - «Динамо» (1:1) учрашувидаги ҳакамлик бўйича «Динамо» ПФК Ўзбекистон футбол Ҳакамлари марказига шикоят хати киритган эди.

Бугун, 28 август куни ЎзФҲМ «Динамо» ПФКга расмий хат йўллаб, Жиззахдаги ўйиндаги ҳакамлик Эксперт ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилганини расман маълум қилди. Унга кўра:

Учрашувнинг 3-дақиқасида Анваржон Ҳожимирзаевнинг рақиб футболчиси Филип Иванович томонидан йиқитилган вазиятида ҳакамларнинг 11 метрлик жарима зарбаси белгиламагани тўғри қарор деб топилган. Шунингдек, 9, 11, 31, 75-дақиқалардаги вазиятларда ҳам бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди. 90+3-дақиқада Ричард Фрайдэйга нисбатан рақиб ўйинчиси томонидан тўпсиз ҳолатда қўполлик қилингани эса жарима тўпига (карточкасиз) асос бўлиши келтирилган.

Ўйиндаги кульминацион воқеа – 90+6-дақиқада Олександр Кучеренко ва рақиб ўйинчиси Шоҳрух Абдураҳмонов жарима майдони ичида тўп учун курашган вазиятдаги бош ҳакамнинг ВАРга мурожаат қилиб, пенальти белгилаш қарори эса Эксперт ҳакамлар комиссияси томонидан нотўғри деб топилди. Бу вазиятда ўйин қоидаси бузилмагани ва тўп учун кураш бўлгани таъкидланган.

Ҳакамлар маркази директори вазифасини бажарувчи Маъмур Саидқосимов имзоси билан юборилган жавоб хатида қайд этилишича, «Сўғдиёна» - «Динамо» ўйинидаги ҳакамларнинг қарорлари ўрганиб чиқилиб, тегишли жазо чорасини кўриш учун ҳакамлар қўмитасига оширилган. 

Регламентнинг 23-боб, 7-бандига биноан, шикоят Эксперт-ҳакамлар қўмитасида кўриб чиқилиши учун «Динамо» ПФК ЎзПФЛ ҳисоб рақамига 10 миллион сўм ўтказганди. Шикоятда келтирилган тафсилотлар асосланганлигидан келиб чиқсак, регламентнинг 23.8-бандига мувофиқ, бу маблағ клуб ҳисоб рақамига қайтарилади. 

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика