Депайнинг трансфери "Барселона" учун қанчага тушиши маълум бўлди
15 sep 2020 12:42
News
Депайнинг трансфери "Барселона" учун қанчага тушиши маълум бўлди
"Барселона" "Лион" ҳужумчиси Мемфис Депайни харид қилишга яқин.
Трансфер нархи 30 миллион евро (бонусларни ҳисобга олганда)ни ташкил этмоқда. "Кўк-анорранглилар" бош мураббийи Рональд Куман футболчи билан ўтган ҳафтада гаплашди.
Хабарларга кўра, Депай "Барселона" билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришган ва трансфер ҳафта сўнггида эълон қилинади.
Ҳужумчи 2017 йилда "Лион" билан шартнома имзолаган ва у 2020/21 йилги мавсумда якунига етиши белгиланган эди. Transfermarkt футболчини 44 миллион еврога баҳолаган.
26 ёшли ўйинчи ўтган мавсум "Лион" сафида барча мусобақаларда 15та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.
Link :
Source : twitter.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Comments