Latest news

20:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  14 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  10 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" 5:1 (матнли трансляция)  4 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  12 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0

Даврон Файзиев: "Ўйин ҳисобини кўриб, "Қўқон-1912" осон ғалабага эришган деб ўйлаётган бўлсангиз адашасиз" News

Даврон Файзиев: "Ўйин ҳисобини кўриб, "Қўқон-1912" осон ғалабага эришган деб ўйлаётган бўлсангиз адашасиз"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Андижон SGS” - “Қўқон-1912" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Авваламбор Рамазон ойида ва мана шундай эрта вақтда бошланган ўйинга ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, айни шунақа вазиятда майдонда югурган, ўйнаган ҳар икки жамоа футболчиларига раҳмат айтаман. Ўйин ҳисобини кўриб, "Қўқон-1912" осон ғалаба қозонибди деганлар адашади. Ким ўйинни кўрган бўлса, биз бугун осон учрашув ўтказмадик. Суперлигада ва Про-лигада ҳар бир тур алоҳида қизиқарли ўйинларга бой ўтаяпти.

"Андижон SGS” жамоасининг биринчи бўлимдаги ўйини мураббий сифатида менга ёқди. Улар ўз вазиятларидан фойдалана олишганида ҳозир бошқача натижа бўлиши мумкин эди. "Андижон SGS”нинг адашмасам 4 ёки 5 нафар футболчилари Испанияда футбол мусобақасида иштирок этиб қайтишди. Кетма-кет ўйинлар барибир футболчиларда чарчоқ аломатларини кўрсатади.

- Ҳимоя чизиғи унчалик ҳам яхши кўринмаяпти. Бу холат "Локомотив" каби кучли жамоалар билан ўйинларда панд бериб қўйишидан хавотирланмайсизми?

- Бугунги ўйин билан қўшиб ҳисоблаганда бизда тўплар нисбати 12:6 кўринишига келди. 5 та турда 6 та гол ўтказиб юбориш биз учун жуда кўп. Мени хурсанд қилган жиҳат бугун ҳужум чизиғи вакилларининг гол киритиши бўлди. Ҳимояда хатоларимиз йўқ деб бўлмайди. Биз машғулотларда айни шу муаммоларни бартараф этиш йўлида ишлаяпмиз.  



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика