Latest news

09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  0 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  1 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  9 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  46

Даврон Чориев: "Кейинги босқичда рақибнинг кимлиги эмас, муҳими ишонч" News

Даврон Чориев: "Кейинги босқичда рақибнинг кимлиги эмас, муҳими ишонч"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Мисрни мағлуб этиб кейинги босқичга йўлланма олди.

Ушбу учрашувдан сўнг терма жамоамизнинг етакчиларидан бири Даврон Чориев фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Дастлаб гуруҳ босқичи таасуротлари билан ўртоқлашсангиз. Гватемала билан ўйиндан сўнг терма жамоамиз қийин ҳолатда қолганди. Ишонч пасайди, танқидлар ёғилди. Лекин Россия билан ўйинда кутилганиданда яхши ўйнадинглар. Миср ютиш орқали навбатдаги босқич йўлланмаси қўлга киритилди...

- Мусобақага яхши тайёргарлик кўрилганди. Бевосита гуруҳ босқичи борасида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи учрашувдан сўнг қийин вазиятга рўбарў келдик. Гватемалани ютишимиз керак эди, деб ўйлайман. Тўғри танқид қилганлар ҳам бўлди. Лекин кўпчилик охиригача ишонч билдириб дуода бўлганлар ҳам бўлди

- Миср билан баҳсда олдинги ўйинларда ўхшамаган нима ўхшади?

- Миср билан ўйинга келиб ҳаяжонлар анча босилди. Мураббийлар штаби тўғри кўрсатма бера олишди. Шу омиллар бизга катта ёрдам берди. 

- Футзал терма жамоамиздан бундан ортиғини кутишимиз мумкинми ёки бу бор имкониятимизми?

- Биз ҳозирда минимум вазифани бажардик. Ғалабаларни давом эттиришга ҳаракат қиламиз. 

- Навбатдаги босқичда Аргентина ёки Эрондан бири бизга рақиблик қилади. Қайси терма жамоа билан тўқнаш келишимизни истаяпсиз?

- Рақиб кимлиги эмас, муҳими ўзимизга бўлган ишонч. Икки терма жамоа билан ҳам ўйнаш мумкин, деб биламан. Фурсатдан фойдаланиб футзални ривожига катта ҳисса қўшаётган ЎФА, сайтингизга, мухлисларга, ватандошларимизга, оила аъзоларимга катта раҳмат айтмоқчиман. Жамоадаги ички муҳитнинг яхши эканлигида сизларнинг ўрнингиз беқиёс. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика