Latest news

23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  18 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4

Дани Алвес “Барселона” машғулотларига ташриф буюрди News

Дани Алвес “Барселона” машғулотларига ташриф буюрди

“Сан Паулу” клуби ҳимоячиси Дани Алвес собиқ жамоаси “Барселона”нинг машғулотларини кузатди.

Sport.es тарқатган хабарларга кўра, 36 ёшли футболчи Каталония пойтахтига шахсий иши бўйича келган. Пайтдан фойдаланиб, футболчи кўк-анорранглилар машғулотига ҳам ташриф буюрган ва собиқ жамоадошлари билан кўришган.

Алвес 2008 йилнинг ёзида “Севилья”дан “Барселона”га кўчиб ўтганди. Ҳимоячининг трансфери каталонияликаларга 35,5 миллион еврога тушганди. 2016 йилнинг ёзида футболчи эркин агент сифатида “Ювентус”га кўчиб ўтганди. “Барселона” таркибида бразилиялик футболчи 391 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол уришга ҳам муваффақ бўлганди. Жамоа билан у нақд 24 та совринни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Дани Алвес жаҳон футбол тарихидаги энг совриндор футболчи ҳисобланади. Фаолияти давомида у 40 та совринга эга чиққан.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика