Latest news

20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  75 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  1 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  13 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  18 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  10 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  72

Черан: "Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашга тайёрман. Фақат... " News

Черан: "Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашга тайёрман. Фақат... "

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Суперлиганинг саккизинчи турида ўз майдонида "Қўқон-1912" ни қабул қилди.

Қизиқарли кечган учрашувда майдон эгалари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги голлардан бирига муаллифлик қилган жамоа етакчиси Драган Черан фикрларини билдириб ўтди. 

"Яхши ўйин бўлди. Муҳими уч очко қўлга киритдик. Биз учун ҳар бир ўйин қийин ўтмоқда. Бугун ҳам осон ғалаба қозондик, дея олмайман. Рақиб  "Қўқон-1912" жамоаси сафарда ҳали мағлубиятга учрамаганди. Бизга етарлича қаршилик кўрсата олишидан хабаримиз бор эди. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз ва "Пахтакор"нинг ўрни қаерда эканлигини кўрсатишимиз керак. 

Жамоа оғир уч ҳафтани ўтказди. Дастлаб ОЧЛда 10 кунда 6та ўйинда майдонга тушдик. У ердан келиб  "Турон" га қарши тўп тепдик. Шу боис жисмоний жиҳатдан толиқиш бўлиши табиий ҳол. "Қизилқум" билан ўйиндан сўнг чемпионатда танаффус юзага келади. Мана шу паллада дам олиш имконияти юзага келиши мумкин. 

Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашим? Мен тайёрман. Лекин қачон ўйнашим аниқ эмас. Паспорт билан боғлиқ муаммолар бор. Шу боис аниқ гап айта олмайман", - дейди Черан.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика