Latest news

18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  4 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  1 17:59Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  0 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  2 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  11 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2

"Бунёдкор" устози: "Ҳозир ҳамма ҳиссиётга берилган" News

"Бунёдкор" устози: "Ҳозир ҳамма ҳиссиётга берилган"

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбон жамоа устози Мурод Отажонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз.

- Ҳаммага раҳмат. Ўйинга келсак, охиригача жанговар ўйин бўлди. Учрашув сўнгида дурангга эришдик. "Насаф" футболчилари анча вақтдан бери шаклланган. Бир томондан, шундай ўйинлар кўп бўлса, чемпионатимиз савияси юқори бўлади. "Насаф"га ҳам, ўзимизнинг йигитларга ҳам катта раҳмат. 


- Ўйин охирида футболчиларнинг ҳиссиётларга берилиб кетишди, буни қандай изоҳлайсиз?

- Ўйин сўнгида бўлган жараёнларда энди кўриб чиқамиз. Ҳозир ҳамма ҳиссиётга берилган. Биз ўша вазият содир бўлган жойда эмасдик. Буни кўриб чиқамиз. Бир томонлама хулоса чиқариш нотўғри. Шу сабабли, аниқ нимадир дея олмайман. 


- Ҳакамлик борасидаги фикрларингиз.

- Мен ҳакам эмасман. Уларнинг назоратчилари, комиссияси бор. Агар футболчи ёки ўйин ҳақида савол берсангиз, бемалол жавоб бераман. Лекин ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман.


- Таркибда ёш ўйинчилар кўп. Уларга акалик қилиб, мураббий сифатида сабоқ бермаганмисиз?

- Жамоага маслаҳат беряпмиз. Сизнинг акангиз маслаҳат берса, шу нарсани қиласизми. Йигитлар ҳам шунақа. Уларнинг характери турлича. Бири мўмин бўлса, иккинчиси шўх. 


- Жамоа иккинчи рақам сифатида кўп ғалабаларга эришган. Бугун эса гол ва четлатишдан сўнг биринчи рақамли бўлиб ўйнашда қийналди. 

- Биз жамоага қараб мослашамиз. Қачондир биринчи, қачондир иккинчи рақам сифатида ўйнаймиз. Фойдаси тегмаса, услубни ўзгартирамиз. Шу ўйинда ҳам тактикани иккинчи бўлимда ўзгартирдик. 


- Бугун "Бунёдкор" бир очко қўлга киритдими ёки икки очко йўқотдими қизил карточкадан кейин.

- Қизил карточка меники эмас. Икки очко йўқотган бўлишимиз ҳам мумкин, бир очко олган бўлишимиз ҳам мумкин.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика