Latest news

13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  1 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  2 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  8 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  7 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  5 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  1 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  6 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  9

Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург" News

Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 8-тур баҳсларига старт берилади.

"Локомотив" ўз майдонида Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилади. 7-тур якунларига кўра, "Локомотив" 11 очко тўплаган ҳолда 7-ўринни эгаллаб турибди. "Темирйўлчилар" учта ўйинда ғалаба қозониб, икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этишган. Тўплар нисбати 12-9. 

"Металлург" эса учта ғалаба ва тўрт мағлубият қайд этган ҳолда 9 очко билан 8-ўринда боряпти. Бекободликларда тўплар нисбати 6-7. Мавсум аввалида "Металлург"да бош мураббий ўзгарди. 1-турдан сўнг Aндрей Шипилов истеъфога чиқиб, 2-турда жамоани Февзи Давлетов бошқарди. 3-турдан бошлаб эса жамоа Жасур Aбдураимов қўл остида ўйинларни ўтказиб келмоқда.

Биласизми, "Локомотив" Суперлигада охирги уч турни ғалаба билан якунлади. Микаель Секейра шогирдлари дастлаб сафарда "Сурхон"ни, сўнгра уйда "Бунёдкор"ни ва ўтган тур Муборакда "Машъал"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди. "Локо" охирги уч ўйинда 7та гол уришга муваффақ бўлди. 

"Металлург"нинг уч ғалабадан иккитаси уйдаги ўйинларда қўлга киритилган. Бу жамоа ўз майдонида "Бунёдкор" ва "Aндижон" ҳамда сафарда "Қўқон-1912" устидан зафар қучиб, "Сурхон", "Машъал", "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" клублари билан кечган баҳсларда имкониятни бой берди.

Coca Cola Суперлигаси. 8-тур

ЛОКОМОТИВ - МЕТAЛЛУРГ

Бош ҳакам: Вадим Aгишев

Қанот ҳакамлари: Отабек Қосимов, Ҳасан Набиев.

Захира ҳаками: Султонмурод Aбдураҳмонов 

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

ПФЛ комиссари: Сардор Қудратуллаев

11 май. "Локомотив" стадиони. 18:50

"Спорт" телеканалида тўғридан тўғри.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика