Latest news

23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:44ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  9 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  4 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  4 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  58 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  3 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0

Бугун футбол. АГМК - "Бунёдкор" News

Бугун футбол. АГМК - "Бунёдкор"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг 9-тур учрашувларига старт берилади.

Олмалиқ шаҳридаги Марказий стадионда АГМК ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин 19:00да старт олади. 

Турнир жадвалида АГМК 13 очко тўплаб 4-ўринда бормоқда. Жамоа 7та ўйиннинг тўрттасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнаган ва иккита учрашувда имкониятни бой берди. АГМКда тўплар нисбати 13-7. 

"Бунёдкор" эса 11 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди. Тошкентликлар 8та учрашув ўтказиб, учтадан ғалаба ва мағлубият қайд этган, шунингдек иккита ўйин дуранг билан якун топган. "Бунёдкор"да тўплар нисбати 11-14. 

Биласизми? Суперлигада кетма-кет уч ўйинда ғалаба қозонган "Бунёдкор" охирги уч учрашувда зафар қуча олмади. Хусусан "қалдирғочлар" ўз уйларида "Олимпик"ка 1:5 ҳисобида мағлуб бўлгач, сафарда Намангандан ҳам мағлубият билан қайтишди ва ўтган тур уйда "Металлург" билан дуранг ўйнашди. 

АГМК эса аксинча охирги беш ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда: тўрт ғалаба ва бир дуранг. Миржалол Қосимов шогирдлари мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлашганди. Лекин шундан бери АГМК яхши ўйин ва натижа қайд этиб келмоқда. 

Бугунги баҳс "Бунёдкор"нинг бош мураббийи Виктор Карпенко учун дебют ўйин бўлади. Албатта, янги мураббий қўл остидаги илк учрашувда "Бунёдкор" қандай натижа қайд этиши кўпчиликка қизиқ бўлса керак.

Суперлига 9-тур. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00

АГМК – БУНЁДКОР

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Найим Қосимов

Назоратчи: Тимур Галеев

ВАР ҳаками: Элёр Турсунов

ВАР ассистенти: Андрей Сапенко

ВАР назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика