Latest news

08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  0 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  4 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  4 02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  67 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  4 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  4 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  5 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  4 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  14

"Абрамов билан нимадир ўхшаганда Про лигада эдик" — "Динамо"нинг сербиялик легионери омадсиз мавсум ҳақида News

"Абрамов билан нимадир ўхшаганда Про лигада эдик" — "Динамо"нинг сербиялик легионери омадсиз мавсум ҳақида

"Динамо"нинг Суперлигага қайтгани Самарқандга катта футбол ҳавосини олиб кирганди.

Бироқ яхши тайёргарлик ва таркибдаги маҳоратли ижрочилар борлигига қарамай, клуб якунда элитада қолишни уддасидан чиқа олмади. Боз устига йил давомида мураббийлар қўнимсизлиги, таркибдаги йўқотишлар натижаларга таъсир қилди, десак муболаға бўлмайди. Аслида ҳам муаммо шундами? Бу йил "Динамо" шарафини ҳимоя қилган сербиялик футболчи Михайло Йованович Championat.asia сайтига муваффақиятсизликлар ҳақида гапирди. 

— Биринчидан, Ўзбекистон, "Динамо" ва Самарқанддек тарихий шаҳарда ажойиб йил ўтказганимни алоҳида таъкидламоқчиман. Ана шундай анъаналари, қадриятлари бор шаҳар ўзбек футболида муҳим ўрин тутишга лойиқ. Албатта, жамоанинг қуйи лигага тушиб кетганига ҳеч қачон битта сабаб ёки бир киши айбдор эмас. Футболчилар, мураббийлар, клуб раҳбарияти, машғулотлар, ташкилотчилик барчаси бир-бирига боғлиқ. Интернетда, тармоқларда "Динамо" Суперлигада ўйнашга лойиқми ёки йўқ каби мавзуларда кўп ёзилди. Шу боис муваффақиятсизликка ягона омил йўқ, деган бўлардим. 



— Фаолиятим давомида Европа ва Осиёнинг турли мамлакатларда тўп тепиб тажриба орттирганман. Таклиф тушгач, қандай жамоага бораётганимни билардим. Стадионлар, шароитларга келсак, масалан, мен Чехияда 5 йил ўйнадим. У ерда ҳар бир клубнинг инфратузилмаси, спорт базаси бор. Барча нарса етарли. Арманистонда ўйнаганимда эса оддий шароит билан биз чемпион бўлдик. Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритдик. Яъни мукаммал ҳолатда ҳам муваффақият қозонавермайсиз. Икки чемпионат мисолида тушунтирдим. Фикримча, ҳар бир клуб жамоада сифатни сақлаб қолиб, ёш футболчиларни етиштириш ва пойдеворни мустаҳкамлаш орқали ютуқларни қўлга киритиши мумкин. Ўзбекистондаги "Насаф" бунга яққол мисол. 

Тушунишимча, мураббий Предраг Роган жамоадан яхшироқ хизмат кўрсатилишини кутган, биринчи навбатда, бу машғулотлар учун яратилган шароит билан боғлиқ. У ерда бошиданоқ тушунмовчилик ва норозиликлар бўлган. Клуб эса буларнинг ўрнини Туркиядаги яхши йиғин орқали қоплашга ҳаракат қилди. Самарқанд клуби инфратузилма билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётганини, Суперлигада янада яхшироқ қатнашиш учун замонавий база ва қўшимча майдонларга эҳтиёж борлигини ҳамма тушуниб турганди. Бу ерга келганимдан сўнг барча вазият ҳақида гапиришди. Мен ўз истагим билан шартнома имзоладим. Шу боис нимадандир нолишга ёки ранжишга ҳаққим йўқ эди. Фақат имкон қадар жамоага ёрдам бергим келди. Шаҳар ва мухлислар Суперлигага ҳақли. Келажакда вазият янада яхшиланади, деб ўйлайман. 


— Александр Глишич жамоани кучайтириши кутилганди. Шартнома имзолаган легионерларга ҳамма катта умид боғлади. Илк учрашувданоқ голлар уриши керак, деган фикрлар янгради. Қайсидир маънода бу хато дейиш мумкин. Чунки ҳар бир футболчига янги муҳитга, услубга мослашиш учун маълум бир давр керак. Глишичнинг ўзи ҳам маълум бир босимни ҳис қилди. Баҳорги беллашувларда анча яхши ўйин кўрсатганимизга қарамай, қониқарли натижага эриша олганимиз йўқ. Балки ўша паллада клуб Глишичдан мамнун бўлмаган бўлиши мумкин. Аммо бизга ҳар бир ўйинчи керакли пайтда апрель ойидаёқ шартнома бекор қилинди. Трансфер ойнаси ёпиқлиги учун унинг ўрнига футболчи олишнинг имкони бўлмади. Менимча, икки томон келишувни тўхтатишни хоҳлади.

— Мураббийлар ўзгариши ҳақида гапирсам, Предраг Роган ва Иван Йевич билан мураббийлар штабини шакллантирди. Барчамиз яхши бўлишига ишондик. Кўпчилик кўриб ишини мақташди, стратегияни маъқуллашди. Аммо клуб тезда яхши натижаларни кўзлади, сабр қилмади. Шахсан мен мураббийларни тез-тез ўзгартириш тарафдори эмасман. Мураббийга ўз фалсафасини футболчиларга сингдириш учун вақт зарур. Роганга ўзбек футболи билан тўлиқ танишиб олгач яна бир трансфер ойнаси керак эди. Кейинчалик Андрей Шипилов билан ишладик. Унга вақт етишмади. Натижа бўлмагач клубни тарк этди. 

Сўнгги мураббий - Вадим Абрамов. У ёмон натижалар қайд этиб келаётган жамоа бошқарувига келди. Ўзининг ғояларини амалга оширишга ҳаракат қилиб кўрди. Ўринбосарлар жамоасидан ёш футболчиларни жалб қилди. Аммо бу иш бермади, дея оламан. Нимадир ўхшаётганда аллақачон Про лигада эдик. Охирги икки турдаги ғалабалар ҳам ёрдам бермади. Маълум бўлдики, бу йил ишлаган 3та мураббий ҳам натижа кўрсатгани йўқ. Балки клуб сабр қилиши керакдир. Балки футболчилар Суперлига босимига чидай олмагандир. Юқорида таъкидладим, барчаси бир-бирига боғланган. 


— Келажакка интиладиган клуб биринчи ўринда замонавий академияга эга бўлиши, шунинг негизида таркибни шакллантириши даркор. Ҳоким ва бош ҳомий "Динамо" футболчилари учун янги база ва машғулот маркази қуриш тарафдори эканликлари ҳақида эшитдим. Бу амалга ошишига тилакдошман. Таркиб ҳам барқарорлашишига ишонаман. Мавсум тугагач клубдан ҳеч ким боғланмади. Мен жамоада қолмаслигим аниқ. "Динамо"нинг тезроқ элитага қайтишини ва узоқ вақт муваффақиятли иштирок этишини истайман.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика