Latest news

15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  0 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  1 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  8 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  7 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  8 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  15 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4

Бир ўйин тарихи. "Челси" - "Барселона" 4:2 News

Бир ўйин тарихи. "Челси" - "Барселона" 4:2

Европа миллий чемпионатлари тўхтаган пайтда яқин йилларда бўлиб ўтган энг қизиқарли ўйинларни ёдингизга солишда давом этамиз.

Европа чемпионлар лигаси 2004/2005 йилги мавсумида Жозе Моуринью бошчилигидаги "Челси" Франк Райкард бошчилигидаги "Барселона" билан нимчорак финалдаёқ тўқнаш келган. Каталонияда ўтган дастлабки баҳсда "Барселона" 2:1 ҳисобида ғалабага эришган. Жавоб баҳсидан олдин "Челси"даги энг асосий йўқотишлар Дидье Дрогба (биринчи ўйинда қизил карточка олган) ва Арьен Роббен (жароҳат) эди. "Барселона"да йўқотиш ҳимоячи Рафаэль Маркес (жароҳат) эди. Биринчи ўйин қаҳрамони Макси Лопез яна захирада қолдирилганди.

Учрашув мезбонлар учун ажойиб бошланди. 8-дақиқада ўнг қанотдан Матеа Кежман томонидан узатилган тўпни исландиялик ҳужумчи Эйдур Гудьонсен дарвозага жойлаб қўйганди - 1:0.

17-дақиқада Жо Коул ўнг қанотдан олдинга ўтди ва дарвозага зарба беради, Вальдес қийинчилик билан тўпни қайтарди, қайтган тўпни Лэмпард яқин масофадан дарвозага йўллади - 2:0.

Орадан икки дақиқа ўтгач яна Жо Коулнинг ажойиб пасидан кейин Дамьян Дафф бирга бир вазиятда Вальдесни ожиз қолдиради - 3:0. "Стемфорд Бридж" стадионига келган 40 мингдан зиёд мухлислар ва "Барселона" футболчилари ҳам нима бўлаётганига тушунишмаётганди.

27-дақиқада Белетти тўпни ҳаводан рақиб жарима майдонига узатади, бу вазиятда Паулу Феррейра тўпни қўли билан ўйнайди ва Коллина иккиланмай пенальти белгилайди. Петр Чех Роналдиньюнинг зарба йўналишини топди ва тўп унинг қўлларининг учига тегиб бароибир дарвозага бориб тушди - 3:1. Бу ҳисоб ҳам "Челси"ни кейинги босқичга олиб чиқар эди.

Бироқ тайм сўнггида "бразилиялик сеҳргар" сўнгги йилларнинг энг чиройли голларидан бирини уради. Тахминан 20 метр масофадан Роналдинью ҳеч ким кутмаганда тўпни бутсасининг учи билан дарвозага жойлаб қўяди - 3:2. Петр Чех хатто тўпга ташланмайди ҳам. Энди вазият ўзгарганди, мазкур ҳисоб "Барселона"ни чорак финалга олиб чиқарди.

Иккинчи таймда жамоалар эҳтиёткор футбол намойиш этишади. 76-дақиқага келибгина ҳисоб ўзгаради. Бурчакдан узатилган тўпни "аристократлар" сардори Жон Терри боши билан дарвозага йўллайди - 4:2. Қизиғи ТВ операторлар ўша бурчак тўпидан олдин Террини намойиш этишганди, бироқ "Барселона" ҳимоячилари уни ёпишга улгуришмайди. Бу ҳисоб "Челси"ни чорак финалга чиқишига етарли эди.

Қолган вақтда табиийки "Барселона" кўпроқ ҳужум қилди, бироқ ҳисоб ўзгармай қолди ва "Челси" кейинги босқичга чиқди.

Ўша йил "Челси" ярим финалга қадар етиб борган ва "Ливерпуль"га мағлуб бўлиб мусобақани тарк этганди.



"Челси" - "Барселона" 4:2

8 март 2005 йил. Лондон. "Стемфорд Бридж" стадиони. 42450 томошабин.

Бош ҳакам
: Пьерлуджи Коллина (Италия).

Голлар: Гудьонсен 8, Лэмпард 17, Дафф 19, Терри 76 - Рональдиню 27 (пенальти), 38.

"Челси":
Петр Чех, Пауло Феррейра (Глен Жонсон, 51), Рикардо Карвалью, Жон Терри, Уильям Галлас, Клод Макалеле, Фрэнк Лэмпард, Жо Коул, Дамьян Дафф (Роберт Хут, 85), Эйдур Гудьонсен (Тиаго, 78), Матея Кежман.

"Барселона": Виктор Вальдес, Белетти (Людовик Жюли, 84), Карлес Пуйоль, Олегер, Жованни ван Бронхорст (Сильвиньо, 46), Хави, Херард, Деку, Андрес Иньеста (Макси Лопес, 85), Рональдиню, Самуэль Это'О.

Огоҳлантиришлар: Пауло Феррейра 26, Кежман, Жонсон 84 - ван Бронхорст 29, Хави 68.





Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика