Latest news

20:32Анчелотти "Реал"даги муаммолар ҳақида: "Мбаппенинг келиши Кроос ва Начонинг кетишига тўғри келди, ўзгаришлар доим ҳам силлиқ кечмайди"  0 19:57Жеррард "Ливерпул"дан қўнғироқ кутмоқда  1 19:30Руни Кэррик ҳақида қандай фикрда?  2 19:02"Реал" юлдуз футболчи учун 160 млн евро тўлашга тайёр. У Пересга ёқади  3 18:35"Челси"да босим ортиб бормоқда: Росеньор кетиши мумкин  1 18:07Сарри: "Модрич — камтарликнинг ҳақиқий намунаси"  0 17:39"Нефтчи" "Пахтакор"ни ютиб, Суперкубокни қўлга киритган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  13 17:17Бекобод шаҳри Ўзбекистон Кубоги финали ёки Суперкубокка мезбонлик қилиши мумкин?!  3 16:51"Футбол олами". Финалларда ҳакамлар хатоси одат тусига кирди  13 16:38"Финалиссима" барибир Мадридда бўладиган бўлди  13 16:15Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби "Нефтчи"ни тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  5 15:53"Бавария"да дарвозабонлар қолмади — барчаси жароҳатланган  1 15:25Флик ва Деку Рэшфорднинг келажаги бўйича турлича қарашга эга  5 14:56Родри: "Биз курашни давом эттирамиз"  13 14:29Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди  3

Бэйл “Реал”даги энг қадрли ғалабаси қайсилигини ошкор қилди News

Бэйл “Реал”даги энг қадрли ғалабаси қайсилигини ошкор қилди

Мадридликлар вингери Гарет Бэйл Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятлардан бирини танлади.

“Агар “Реал” билан Чемпионлар Лигасидаги энг севимли ғалабамни танлаш керак бўлса, бу десима (ўнинчи титул) бўлар эди. Ўшанда илк марта мазкур кубокни кўтаргандим, финалнинг сўнгги дақиқаларида ғалаба қозониш эса – бу ўзгача туйғу.

Булар мен учун ажойиб хотиралардир

Яна бир қадрли кун – туғилган шаҳрим Кардиффда “Ювентус”га қарши Чемпионлар Лигаси финалидаги ғалаба. Ҳамма ҳам Чемпионлар Лигасини ўз уйимда ютганман, деб айта олмайди”, дейди Бэйл.

Эслатиб ўтамиз, 2013/14 йилги мавсум ЕЧЛ финалида “Реал” ҳамшаҳари “Атлетико”га қарши тўқнаш келган ва мадридликлар экстра таймларда (4:1) ғалабага эришиб, 10 титулни қўлга киритган эди. Гарет жамоасининг 2-голига муаллифлик қилган.

2016/17 йилги мавсумнинг ҳал қилувчи баҳсида эса "Қироллик клуби" асосий вақтда "Ювентус"ни йирик ҳисобда (4:1) таслим этганди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика