"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради
14 aug 2025 14:18
News
"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради
"Барселона" янги мавсум стартидан аввал кадрлар муаммосига дуч келди.
Каталония клубининг 8 нафар футболчиси Ла Лигада рўйхатдан ўтмаганлигича қолмоқда.
Жароҳат олган Марк-Андре тер Штегеннинг ўрнига дарвозабон Жоан Гарсия ҳам таркибга киритилиши кутилмоқда. Бироқ қолган 7 нафар футболчи ҳамон рўйхатдан ўтмаган. Ушбу рўйхатга Войцех Шенсни, Маркус Рэшфорд, Ориоль Ромеу, Руни Бардагжи, Эктор Форт, Жерар Мартин ва Марк Берналь киритилган.
Бу футболчиларнинг баъзилари ёз охиригача клубни тарк этиши кутилмоқда, аммо қолган ўйинчилар билан рўйхатдан ўтиш билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолиши мумкин, чунки "кўк-анорранглилар" ҳали ҳам Ла Лиганинг молиявий талабларига жавоб беролмаяпти.
"Барселона" янги мавсумни сафарда "Мальорка"га қарши ўйин билан бошлайди. Ўйин 16 август куни бўлиб ўтади.
Link :
Source : The Athletic
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments