Latest news

19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  4 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  8 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  9 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

"Барселона" вице-президенти аёллар футболида Эл Класикони кўра олмаётганидан афсусда News

"Барселона" вице-президенти аёллар футболида Эл Класикони кўра олмаётганидан афсусда

«Барселона» вице-президенти Жорди Местре «Реал»нинг аёллар жамоаси йўқлигига муносабат билдирди.

“Испания чемпионатининг аёллар ўртасидаги баҳсларни янада кучайтириш мумкинлиги кўриниб турибди. Мамлакат федерацияси бу ишни амалга ошириш мақсадида бош қотираётганидан хабаримиз бор. Ҳозирда телевидения орқали кўплаб учрашувлар намойиш этилмоқда. Авваллари бундай эмасди. Бу эса омма ҳамда хомий ташкилотларнинг эътиборини қозонишга сабабчи бўлади. Испанияда аёллар жамоаси билан яхши ишлайдиган клублар етарли. Мисол учун «Атлетик», «Реал Сосьедад» ва «Атлетико». Бироқ, афсуски, «Реал»да бундай жамоа йўқ. Агар бўлганида эди, бу аёллар футболи учун жуда яхши бўларди. Эл-класикога ўхшаш тўқнашувлар рақобатни кучайтирди. Бу эса кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлиши аниқ. Аммо шуни ҳам айтиш жоизки, барчанинг ўзи ўйлаб қўйган ғояси ва стратегияси мавжуд. Ўйлашимча, «Реал» аёллар жамоасини қизиқарли лойиҳа деб ҳисобламагани учун ташкил қилмаган”, – дея қайд этган Жорди Местре.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика