"Барселона" Мората ва Тальяфико билан трансфер ойнаси сўнггига қадар шартнома имзоламоқчи
25 jan 2022 16:50
News
"Барселона" Мората ва Тальяфико билан трансфер ойнаси сўнггига қадар шартнома имзоламоқчи
"Барселона" "Ювентус" ҳужумчиси Альваро Мората ва "Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфикони трансфер ойнаси сўнггига қадар харид қилмоқчи.
Каталония клуби директори Матеу Алемани ушбу битимлар устида ишламоқда.
Қайд этиш керакки, Моратанинг трансферини "Барселона" бош мураббийи Хави хоҳламоқда. "Ювентус" устози Массимилиано Аллегри эса ҳужумчини жамоада сақлаб қолмоқчи.
Каталонияликлар шунингдек "Аякс" билан Тальяфико борасида музокаралар олиб боришмоқда. "Барса" ҳимоячини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирмоқда, Амстердам клубида эса "Марсель"дан таклиф бор ва уни сотиб юборишмоқчи. Шунга қарамай, ижара имконияти мавжуд.
Link :
Source : sport.es
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments