"Барселона" Гризманни харид қилмаса Салоҳга эътибор қаратиши мумкин
06 jun 2018 18:27
News
"Барселона" Гризманни харид қилмаса Салоҳга эътибор қаратиши мумкин
"Барселона" "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманни харид қилиш учун ҳаракатларни давом эттирмоқда.
Маълумотларга кўра, франциялик футболчи аввалгидек келажаги борасида бир қарорга келгани йўқ ва кўк-анорранглилар унинг ўрнига футболчи топишди. Агар Гризманни харид қилиш ғояси муваффақиятсиз якунланса, "Барселона" эътиборни "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳга қаратади. Мисрлик атрофидагилар Каталония клуби раҳбариятига трансферни амалга оширишни таклиф қилди.
Олдинроқ, Салоҳга "Реал" даъвогарлик қилаётгани хабар берилган эди. "Ливерпуль" эса ўз футболчиси билан хайрлашмоқчи эмас.
Сўнгги мавсум 25 ёшли Салоҳ АПЛнинг 36та учрашувида майдонга тушиб, 32та гол урди ва Англия чемпионати рекордини ўрнатди.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments