Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  79 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ҳаётига таалуқли майда фактлар News

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ҳаётига таалуқли майда фактлар

Марк – 1992 йилда Германиянинг Мюнхенгладбах шаҳрида туғилган, 27 ёшда.

4 ёшидан буён футбол билан мунтазам шуғулланади. 

У профессионал фаолиятини 2010 йилда Мюнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби таркибида бошлаганди. Боруссия дарвозабони сифатида 2010/14 йилларда фаолият юргазди ва ушбу муддат давомида 127 ўйинда майдонга тушиб, 45 та қуруқ ўйин ўтказишга эришди. Бундеслигадаги муваффақиятли ҳаракатларидан кейин, Каталониянинг «Барселона» клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди ва 2014 йилда «кўк-анор рангли» либос кийди.

Дастлаб, Клаудио Браводан кейин жамоанинг иккинчи дарвозабони вазифасини бажарди. Аммо Маркни чин маънода иккинчи бўлган дейиш ноўрин. У кубок ва ЕЧЛ ўйинларида «Барселона» дарвозасини мудофаа қиларди. Браво 2016 йилда «Манчестер Сити» клубига ўтиб кетгач, немис голкипери Барсанинг ажралмас бўлагига айланди. 

Марк-Андре тер Штеген Барселона тоғларидаги ҳашаматли уйда яшайди. Унинг уйида бассейн, ошхона, умуман, ҳар бир хона содда ва уйғун тарзда жиҳозланган. Айтганча, Марк бу уйни сотиб олмаган, унда ижара шартномаси асосида истиқомат қилади. Бу соддагина «кулбайи вайрона»нинг бир ойлик ижара ҳаққи 9000$га баробар.

Штеген адабиётни ва машиналарнинг ойнасини қорайтиришни ёқтирмайди. Кўчада сайр қилишни ёқтиради, баъзан уни жамоат транспортларида ҳам учратиш мумкин. Штегеннинг электрон скутери бор, унда, асосан, «Барселона» кўчаларини айланади. Бу машғулот дарвозабоннинг ўзига жуда ҳам ёқади.

Маркнинг битта машинаси бор – «Audi SQ 5». Баҳоси 90 минг доллар ҳисобланадиган мазкур автоулов 5,4 сонияда 100 км/соат тезликка чиқа олади. Автомобилнинг максимал тезлиги эса 250 км/соатга тенг.

Штеген 2017 йилда даниялик Даниела Йеле исмли қиз билан оила қурди. Аслида, улар муносабатга киришганларига 7 йил тўлди. Жуфтлик Марк «Боруссия» клуби шарафини ҳимоя қилиб юрган пайтларда танишиб қолишган эди. Айтганча, Йеле ҳозир ҳомиладор ҳисобланади, бахтиёр жуфтлик айни кунларда «янги меҳмон» кутиш билан банд.

Дўстларига келсак, Маркнинг иккита яқин дўсти бор – улар машҳур футболчилар эмас. Биринчиси – Мануэль, у билан болаликда дўстлашган. Иккинчиси – Андре, у билан бирга Мюнхенгладбахнинг «Боруссия» клубида тўп тепишган.

«Барса»да у ҳимоячи Жерар Пике ва Андрес Инеста(«Виссел Кобе»га кўчиб ўтгунига қадар)лар билан яқин алоқада. 

Футболчи реклама, фотосессияларга кўп вақтини ажратади ва бундан катта даромад олади. ҚизиғИ шундаки, Марк барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга.

Унинг даромад манбалари: йиллик 4,7 миллион евро маош + эҳтимолий бонуслар ва реклама шартномалри ҳисобланади.

Хабарингиз бор, Штеген охирги мавсумларда ўзининг ақл бовар қилмас ҳаракатлари билан «Барселона»нинг муваффақиятларига Мессидан ортиқ ҳисса қўшса, қўшяптики, аммо кам эмас. Бироқ, жаҳоннинг энг кучли дарвозабонларидан бирига айлансаҳамки, Германия терма жамоаси постига лойиқ кўрилмаяпти. 

Сиз қандай фикрдасиз: Марк ҳозирги салоҳияти билан фаолиятида пасайиш кузатилаётган Мануэль Нойернинг бугунги даражасидан устунроқ эмасми?


Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика