Latest news

20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:12Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 1:0 (матнли трансляция)  5 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 19:08Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор" (матнли трансляция)  63 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  13 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  2 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12

"Барса" Хименеснинг трансферини кафолатлаш учун 2019 йилда "Атлетико"га 15 млн евро тўлаган. Трансфер каталонияликларнинг молиявий муаммолари сабаб амалга ошмади News

"Барса" Хименеснинг трансферини кафолатлаш учун 2019 йилда "Атлетико"га 15 млн евро тўлаган. Трансфер каталонияликларнинг молиявий муаммолари сабаб амалга ошмади

"Барселона" "Атлетико"га 2019 йилда катта пул тўлаган.

Каталонияликлар сешанба куни собиқ президент Жозеп Бартомеунинг ишларидан сўнг клубнинг молиявий ҳолати таҳлилини тақдим этишди. Унда бир қизиқ жиҳат маълум бўлди, "кўк-анорранглилар" 2019 йилда "Атлетико"га 15 миллион евро тўлашган.

Бу маблағ ҳимоячи Хосе Хименеснинг трансфери учун ўзига хос аванс бўлган.

"Барса" 2019 йилда ҳимоячи Маттейс де Лигт билан шартнома имзоламоқчи эди, аммо агент Мино Райоланинг 20 млн евролик комиссияси сабаб буни рад этганди.

Шундан сўнг клуб Хименесга эътиборини қаратди. Аммо, "Барса" 2019 йилда форвард Антуан Гризманн учун "Атлетико"га 120 млн евро тўлади ва икки битимни бирга амалга ошира олмади.

Шу сабаб "Барселона" Мадрид клубига келажакда Хименеснинг трансферини кафолатлаш учун 15 млн евро тўлади. Битимда шунингдек Хосе жароҳат олса, ўрнига бошқа ўйинчи билан шартнома имзолаш белгилаб қўйилди.

Трансфер коронавирус сабаб келиб чиққан "Барселона"нинг молиявий қийинчиликлари туфайли амалга ошмади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика