Latest news

11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  1 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  4 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  4 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  11 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  23 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  16 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2

Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди" News

Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"

Суперлига 26-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" (2:0) учрашувидан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйин ҳақида фикр билдиришдан олдин бугун ўз касб байрамларини нишонлаётган Республикамиздаги барча ички ишлар ходимларини жамоамиз номидан табриклайман. Футбол ўйинлари тинч ўтаётгани учун уларга алоҳида раҳмат айтиб қоламиз. Энди ўйинга келадиган бўлсак, жуда оғир учрашувни ўтказдик. Баҳсни яхши бошладик, ҳаммаси назоратимиз остида ўтди. Рақиб кўпроқ қарши ҳужумларга таяниб ўйнади. Дарвозабонимизга ҳам раҳмат, икки-уч вазиятда муқаррар голдан қутқарди. Рақиб бир киши кам бўлиб қолгач, бизнинг футболчилар ҳам бехавотир ўйнай бошлашди. Хотиржамликка берилдик. Таблога қарамасдан ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Кўп вазиятларга эга бўлдик. Агар эртароқ гол урганимизда балки осон бўлармиди. Шунга қарамай ғалаба қозонганимиздан хурсандман ва барча ишқибозларимизни табриклайман.

- "Навбаҳор" битта кам қолиши жамоангиз ғалабасига туртки бўлдими?

- Албатта, бу ҳам устунлик берди. Лекин вазият ҳар доим ҳар хил бўлади. Битта кам қолиб ютиб кетганларни ҳам кўрганмиз. Шу боис ўзимизни эркин қўйиб юборишимиз керак эмасди. "Навбаҳор"да индивидуал кучли футболчилар бор, уларнинг борлиги жамоа бир киши кам ўйнаётганини умуман билдирмади.

- Ишқибозларда Баҳром Ҳайдаров яхши ўйнаб турган футболчиларни алмаштиряпти деган тасаввур пайдо бўлган. Масалан, Аслиддин Тоштемиров, Шоҳруҳ Гадоев каби футболчилар яхши ҳаракат қилаётганди.

- Футболчилар яхши ўйнаб турган бўлиши мумкин, чунки мухлис асосан футболчи тўпга эгалик қилганида уни кўришни бошлайди. Футболчи тўпсиз ҳолатда нима қиляпти, бунга кўпчилик қарамайди. Биз мураббийлар эса ҳаммасини назорат қилиб боришга ҳаракат қиламиз. Ўрта чизиқни кучайтиришни мақсад қилдик, шу боис футболчиларни алмаштирдик. Мени хурсанд қилаётган томони жамоамизда рақобат борлиги ва ҳамма футболчилар бирдек ўйнашга ҳаракат қилмоқда.

- Бугун "Нефтчи" ютди, эртага "Насаф" ўйнайди. Сизнингча, ким чемпион бўлади?

- Ҳар ўйиндан кейин шу савол бериляпти. Кўппчилик "Нефтчи"нинг тақвимини кўриб осон деб ўйлаяпти. Менимча, унақа эмас. "Насаф"да ҳам тақвим осон эмас. Яққол фаворит йўқ деб ўйлайман, жамоаларнинг имконияти 50/50. Кураш охирги тургача давом этса керак.


Rating: +3   

Comments

+1   
26 oct 12:19:44
Tolqinjon Aliyev
КУКОН 1912 ЖАМОАСИ МУХЛИСЛАРИНИ ГАЛАБА БИЛАН ТАБРИКЛАЙМАН . ЙИГИТЛАР ОХИРИГАЧА ЧИРОЙЛИ УТКАЗИШДИ . РАХМАТ ЙИГИТЛАР БИЗ МУХЛИСЛАР ЖУДА ХУРСАНД БУЛДИК , КЕЙИНГИ УЙИНЛАРГА ХАМ ОМАДЛАР ЁР БУЛСИН .( БУВАЙДАЛИК МУХЛИСЛАР)
+1   
25 oct 23:14:07
Saidjamol
Qoqonga gap yöq
   
26 oct 15:59:03
Жахонгир
Reply to comment by Ливерпуль.Мухаммад Алийхон.
Куконда 19 ракамдаги уйинчи зур уйнади гап йук. Стадионда тамоша килдим. Шу болани келажаги зур. Хакикатан хам галабага хиссаси котта. Куконни табриклайман.
Шахзод Акрамов насафдан кеган
   
26 oct 01:33:04
David Terezege
Gadoyev otbor qilmedigon uyinchi 2 : 0 dan kegin sxemani uzgartirdik deng
   
26 oct 00:48:52
Жамшид Jamshid
Уйин тинч утади мухоис булмаса
   
25 oct 23:10:18
Ливерпуль.Мухаммад Алийхон.
Куконда 19 ракамдаги уйинчи зур уйнади гап йук. Стадионда тамоша килдим. Шу болани келажаги зур. Хакикатан хам галабага хиссаси котта. Куконни табриклайман.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика