Latest news

20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  71 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  1 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  13 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  18 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  10 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  72

Баҳром Ҳайдаров: "Ишончим комилки, "Сурхон" мавсум ўрталарида 7-8-ўринлар учун курашади" News

Баҳром Ҳайдаров: "Ишончим комилки, "Сурхон" мавсум ўрталарида 7-8-ўринлар учун курашади"

Coca Cola Суперлига 8-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмон жамоа мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўйин ҳақидаги фикрларини билдиради.





- Тўғри, бугун ютқаздик, лекин мағлубиятга лойиқ эмасдик. Икки бўлимда тенг ўйин бўлди. Тўп назоратини "Навбаҳор"га беришни мўлжаллагандик. Футболда қайси жамоа имкониятидан фойдаланса, ғалаба унга насиб этади. Бизда ҳам вазиятлар бўлди. Ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Қачонки, имкониятлардан фойдалансак, шундагина натижа бўлади. "Навбаҳор" легионерлари маҳорат эвазига гол уриб, ғалабага ҳисса қўшишди.

- Ҳамма кўриб турибди, икки турдан бери йигитларнинг жисмоний ҳолати ва ўйинига эътироз бўлмади. Шунчаки, концентрацияни йўқотиш туфайли имкониятни бой беряпмиз. Жамоа ёмон ўйнамаяпти, футболчиларга маҳорат етишмаяпти. Ўйинни ўзига оладиган ўйинчи топилмаяпти. Бу борада кўп ишлаяпмиз, лекин барибир, маҳоратли футболчи ҳеч бўлмаганда 4 та имкониятдан биттасини голга айлантиради. Таркибимизда бундай салоҳиятга эга ўйинчи йўқ демоқчимасман. Кейинги ўйинларда омад келишига ишонамиз.

- Кўп жамоаларда молиявий қийинчиликлар борлигини кўряпмиз. Натижада маҳоратли футболчилар хорижга йўл олишмоқда. "Насаф", "Бунёдкор" каби жамоалар академия тарбияланувчилари ҳисобига таркибни шакллантириб олишяпти. "Сурхон"да эса маҳоратли футболчилар камлиги туфайли таркиб тузиш қийин кечди. Ҳозирги жамоамиз ҳам ёмон эмас, Суперлигада ўртамиёнадан юқорироқ савияда эканлиги аниқ. Таркибни шакллантириш учун вақт керак, лекин бунга вақт ҳам йўқ. Кейинги ўйинларда омадимиз кулиб боқади деган умиддаман.

- Барча жамоаларни ўрганиб чиқяпмиз. Мураббий сифатида эмас, "Сурхон" жамоасига ёндан қараб баҳо берсам, жамоа ўрта поғоналарни эгаллашига ишонаман. Таркибни кучайтирамиз. Ишончим комилки, мавсум ўрталарида 7-8-ўринлар учун курашамиз.

- "Сурхон"нинг тикланганига 4 йил бўлди, ота-оналар фарзандларини энди шу жамоага беришга интилишмоқда. Авваллари ёш иқтидорлар бошқа жамоага кетиб қолишарди. Энди бу жараён бошқача кечади. Фурсатдан фойдаланиб, барчани Ҳайит айёми билан табриклайман, - деб сўзини якунлади Баҳром Ҳайдаров.

"Навбаҳор" матбуот хизмати

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика