Latest news

16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  1 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  4 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  0 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  7 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  4 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  3 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  3

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида 10 та жамоа иштирок этади News

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида 10 та жамоа иштирок этади

Иккинчи бор ташкил этилаётган Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида 10 та жамоа иштирок этади.

Сир эмаски, “Пахтакор” жамоасининг ташкил этилиши ва шу номдаги стадион ишга туширилишида Ахбор ота бевосита иштирок этган шахслардан биридир. Катта авлод бу инсонни “Пахтакор” билан бирга ёд олади. Шундан келиб чиқиб, ўз вақтида “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилган машҳур фахрий футболчилар мусобақада иштирок этади.

Шунингдек, қаҳрамонимиз Ўзбекистон футбол ассоциациясида узоқ йиллар меҳнат қилган. Чемпионат ўйинларида комиссар сифатида фаолият олиб борган. Аввал ҳакамлик, кейин эса ҳакам назоратчиси сифатида мамлакат футболи ривожига улкан ҳисса қўшган. Бунинг ҳурмати мусобақанинг амалдаги чемпиони ЎФА Равшан Эрматов бошчилигида турнирда қатнашади. Шунингдек, яқин ўтмишда рефери сифатида фаолият олиб бориб, эндиликда назоратчи сифатида ишлаётган шахслардан иборат ЎзФҲМ жамоаси ва ЎзПФЛ жамоаси ғолиблик учун кураш олиб боради.

Хотира турнирида футбол шарҳловчиларидан тузилган юлдузли жамоа ҳамда асосини спорт журналистлари ташкил этадиган жамоа ҳам иштирок этади. Championat.asia ва Kun.uz каби нашрлар ҳам чемпионлик учун беллашади.

Сир эмаски, Ахбор Имомхўжаев умрининг сўнгги йилларини “Тонг” фахрийлар жамоасида билан бирга ўтказди. Айнан шу жамоа ҳам мусобақага таклиф этилган. Мусобақанинг сўнгги жамоаси эса қаҳрамонимизнинг оила-аъзолари, ўғил ҳамда набираларидан ташкил топган “Сулола” жамоасидир. Бу жамоа бир йил муқаддам финал учрашувида ЎФА билан тўқнаш келиб, якунда мусобақани 2-ўринда якунлаганди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика