Latest news

14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  0 14:22Владимир Йовович "Андижон"га ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди  1 13:55Манба: Суперлига-2026да апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй"га айланади  7 13:29U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар  5 13:07Кавани бутсаларини михга илди  16 12:40"Қўқон-1912" қисқа муддатли таътилга чиқди  1 12:16Уоткинс: "Эмери — тактик даҳо"  4 11:48Одил Абдумажидов: "Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди"  0 11:21Каннаваро Ўзбекистон МТЖ футболчисининг ўйинини стадиондан томоша қилди  6 10:55"Хоразм" яна уч нафар футболчиси билан янги шартномалар имзолади  4 10:31"Нефтчи" яна уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  8 10:16Трансфермаркт нашри 2025 йилда энг кўп нархи тушган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди  0 09:50"Сепахон" менежери Игорь Сергеев ҳақидаги саволга жавоб берди  4 09:23Туркия Суперлигаси. Шомуродов яна бир кўрсаткичда етакчилик қилмоқда  4 08:56Ўзбекистон МТЖ ЖЧ олдидан сўнгги йиғинини қачондан бошлаши маълум  3

U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар News

U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар

Навбатдаги U-23 Осиё Кубоги янги йилнинг илк халқаро мусобақаси бўлади.

 2026 йилнинг 6-24 январь кунлари Саудия Арабистонида U-23 Осиё Кубоги бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Еттинчи мусобақа

Бу ҳисоб бўйича еттинчи Осиё чемпионати бўлади. Бунгача олти марта турнир ташкил қилинган бўлиб, ОФК режасига биноан ҳар икки йилда бир марта ўтказиш белгиланган.

2013. Мезбон - Уммон. Чемпион - Ироқ

2016. Мезбон - Қатар. Чемпион - Япония

2018. Мезбон - Хитой. Чемпион - Ўзбекистон

2020. Мезбон - Таиланд. Чемпион - Жанубий Корея

2022. Мезбон - Ўзбекистон. Чемпион - Саудия Арабистони

2024. Мезбон - Қатар. Чемпион - Япония

2026. Мезбон - Саудия Арабистони. Чемпион - ???



Иккита шаҳар. Тўртта стадион

Айтиб ўтганимиздек, навбатдаги мусобақа Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Ўйинлар иккита шаҳар (Ар Риёд, Жидда) ва тўртта стадионда ташкил этилади. U-23 Осиё чемпионатини қабул қиладиган стадионлар: Prince Faisal Bin Fahd Stadium (Ар Риёд), Al Shabab Stadium (Ар Риёд), King Abdullah Sports City Hall Stadium (Жидда), Prince Abdullah Al Faisal Sports City Stadium (Жидда).

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ ўйинларини пойтахт Ар Риёдда жойлашган 22 минг ўринли Prince Faisal Bin Fahd Stadiumда ўтказади.


Аввалги иштирок

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шу пайтгача ўтказилган барча 6 та мусобақада иштирок этган бўлиб, 2018 йилги мусобақада чемпионликни нишонлаган ҳамда 2022, 2024 йилги кичик қитъа биринчилигида финалга етиб борган. Яна бир маълумот шуки, кетма-кет охирги 4 та мусобақада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси кучли тўртликка киришни удлалай олган ҳамда барча 6 та мусобақада қатнашган 7 та жамоадан бири ҳисобланади.



Керакли мусобақа

U-23 ҳар доим 16 та жамоа иштирокида ўтказиб келинади ва ОФК иштирокчилар сонини кўпайтиришни ўйлаётгани йўқ. Бунга сабаб эҳтиёж йўқлигида. Айтиб ўтганимиздек, U-23 Осиё чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказилади ва 2028 йилгиси Олимпиада йўлланмаси учун ўйналади.

Европада тарқалган гап-сўзларга қараганда, Олимпия ўйинларида эркаклар футболининг нуфузи анча тушиши кутилмоқда. Чунки шу пайтгача 16 та эркаклар жамоаси Олимпиадада қатнашиб келган бўлса, 2028 йилдан бошлаб 12 тага туширилади. Аёллар жамоалари эса аксинча 12 тадан 4 тага кўпайиб? 16 тага етказилади.

Бу дегани U-23 футбол турниридан Халқаро Олимпия қўмитаси ҳам, ФИФА ҳам манфаатдор эмас. Ва бу кетишда секин-аста эркаклар футболи Олимпия ўйинларидан чиқиб кетиши мумкин. Аммо аёллар футболи қолади, чунки ҳозирги пайтда бутун дунёда аёллар футболини кўтариш сиёсати кетмоқда.

ОФК U-23 Осиё чемпионатини ушлаб қолишга ҳаракат қилади. Чунки 23 ёшгача футболчиларнинг ҳаммаси ҳам ўз миллий терма жамоаларида ўйнаётгани йўқ. Шу боис бу мусобақа кўпчилик футболчиларга трамплин бўлади. Айтайлик, U-17 ва U-20 Осиё чемпионатлари бор. Ундан кейин катталар ўртасидаги Осиё Кубоги ўтказиларди. 21-22 ёшли ўйинчилар бирданига миллий жамоага туша олмаслигини ҳисобга олиб, ОФК U-23 Осиё чемпионатини ташкил қилган ва бу билан тўғри йўл тутган.


Гуруҳлар ва жамоалар

16 та жамоа тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинган. 

"A" гуруҳи: Саудия Арабистони, Вьетнам, Иордания, Қирғизистон.

"B" гуруҳи: Япония, Қатар, БАА, Сурия.

"C" гуруҳи: Ўзбекистон, Жанубий Корея, Эрон, Ливан.

"D" гуруҳи: Ироқ, Австралия, Таиланд, Хитой. 


Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "C" гуруҳида жой олган бўлиб, кучли рақибларга қарши баҳс олиб боради. Айниқса Эрон ва Жанубий Корея билан бўладиган учрашувлар анча қизиқ кечиши аниқ. Тақвим қуйидагича кўриниш олган: 

7 январь. Ўзбекистон - Ливан

10 январь. Эрон - Ўзбекистон

13 январь. Ўзбекистон - Жанубий Корея


Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?

Мусобақа форматига кўра, ҳар бир гуруҳдан 2тадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. C гуруҳи жамоалари чорак финални 17 январь куни D гуруҳи вакилларига қарши ўтказади. Маълумки, D гуруҳидан Ироқ, Австралия, Таиланд ва Хитой ўрин олган.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу Осиё чемпионатига яхши таркиб билан йўл олмоқда. Бош мураббий Равшан Ҳайдаров Осиё турнирларида ниҳоятда омадли ҳисобланади. Бу сафар ҳам омад биз томонда бўладиган деган ниятдамиз.


Хайрулла Холиқов

Rating: +2   

Comments

+1   
29 dec 13:55:53
Serdar Serdar
Reply to comment by Otabek Sidikov
Икки марта чемпион булган жамоа йук экан.Насиб этса Узбекистон булади .Турнир унча катта ахамиятга эга булмаса хам чемпион булиш яхши албатта .Шунинг учун Ок буриларга омад тилаймиз. Галабалар ер булсин.
Япония бўлган 2016-2024 й
   
29 dec 14:52:12
Serdar Serdar
Reply to comment by Otabek Sidikov
2024 йил Рахмоналиевнинг пеналтини теполмаган ва натижада Биз маглуб булган финал
Насиб ин шаа Аллаҳ бу йил яна чемпион бўламиз
   
29 dec 14:35:46
Otabek Sidikov
Reply to comment by Serdar Serdar
Япония бўлган 2016-2024 й
2024 йил Рахмоналиевнинг пеналтини теполмаган ва натижада Биз маглуб булган финал
   
29 dec 13:53:42
STENLESS..R
Равшанбой гурухдан чиксангиз у ёги осонлашади ва биз финалга умид киламиз омад ёр булсин йигитлар Аллох узи мададкор булсин ОЛFA УЗБЕКИСТОН
   
29 dec 13:48:11
Otabek Sidikov
Икки марта чемпион булган жамоа йук экан.Насиб этса Узбекистон булади .Турнир унча катта ахамиятга эга булмаса хам чемпион булиш яхши албатта .Шунинг учун Ок буриларга омад тилаймиз. Галабалар ер булсин.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика