Latest news

21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  1 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  2

Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди? News

Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?

Бугунги кунга келиб Туркияда тўп тепаётган легионерларимиз сони бир неча нафарни ташкил қилмоқда.

Отабек Шукуров, Азиз Турғунбоев, Ҳусниддин Алиқулов, Жаҳонгир Ўрозов жамоалари турли натижалар қайд этмоқда. Ўрозов ҳаракат қилаётган Арда Туран бошчилигидаги "Эюпспор" янги мавсумда Туркия Суперлигасида қатнашади. Ўзбекистонлик ҳимоячидан янги жамоасидаги илк мавсум таассуротлари ҳақида сўрадик. 

— "Эюпспор"даги фаолиятимга тўхталадиган бўлсам, жамоа олдига юқори лигага йўлланма олиш вазифаси қўйилган эди. Биринчи ўринда мана шу қийин вазифа уддаланди. Чемпионликни қўлга киритдик. Жамоада яхши, жисмонан бақувват футболчилар жамланган. Бу ердаги илк кунимдан бошлаб жамоадагилар кўтаринки кайфиятда қарши олишди. Мослашишда ҳам деярли муаммога дуч келганим йўқ. 

— Арда Туран иймонли инсон, ўзи намоз ўқийди. Мураббий сифатида ҳам ҳурматга лойиқ. Жамоага келганимда чемпионат бошланиб бўлганди. Таркиб ҳам шаклланганди. Аксарият ҳолларда мураббийлар билан индивидуал ишладик. Мураббийлар штаби жуда катта, ҳар бири профессионал. Ўйин амалиётига келсак, жамоа олдида катта вазифа турганди. Бу вақт ичида жисмоний, тактик томонлама шуғулландим. Мураббийлар билан алоқаларимиз зўр. Кейинги йилдан ўйин амалиёти кўпроқ бўлади деб ўйлайман.


— Машғулотлар жараёнида катта фарқ кўрасиз. Ўйнамаганларга эртаси куни учрашув ташкил қилинади. Спорт формамизни ушлаб туриш учун имконият беришади. Асосан кубокда ва ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдим. Умуман олганда хотиржамман. Ҳаммаси яхши бўлади. 

— Таркибда озарбайжонлик Таскин деган футболчи кўпроқ ёрдам берди. У аввал Россияда тўп тепган. Тил борасида ундан кўмак олиб турдим. Марокашлик Адриен Регаттинни ҳам айтишим мумкин. Жанар Эркин аввал "Спартак"да тўп тепган. Улар ҳар томонлама ўрнак бўла олди. Ҳар бир машққа профессионал, сифатли муносабатда бўлади. Бир сўз билан айтганда ҳақиқий европалик. 

— Ўзбек футболи даражаси ошганини Туркияда ҳам кўп гапиришмоқда, чунки хорижда футболчиларимиз кўпайди. Бу ерда Отабек Шукуров, Ҳусниддин Алиқулов, Азиз Турғунбоевни яхши билишади. Туркияда Бахтиёр Зайнуддинов тўп тепмоқда. У ҳам ўзининг ёрдамини аягани йўқ. Керакли маслаҳатларни бериб турди. 


— Клубимизга ОТЖга чақирилганим ҳақида хат келди. Биринчи ўринда фақат Париж ҳақида ўйламоқдаман. Нима бўлишидан қатъий назар ўз устимда ишлаб Олимпиадага боришни ният қилганман. Бунинг учун ўзимни кўрсатишим керак. Мотивация катта. Олимпиадага чиқиш катта воқеа сифатида қабул қилинди. Охирида бироз омадимиз келмади. Парижда янада яхшироқ натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Мухлислардан қўллаб-қувватлашда давом этишларини сўраб қоламан.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика