Latest news

22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  1 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 21:44АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви асосий таркиблари маълум!  1 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  11 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  3 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  18 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  4 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  2 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  15

"Арал" Про лиганинг 1 та учрашувини тест тариқасида янги стадионда ўтказади News

"Арал" Про лиганинг 1 та учрашувини тест тариқасида янги стадионда ўтказади

"Арал" жамоасига оид янгилик.

Қорақалпоғистоннинг барча: "Арал", "Жайхун", "Арал академия", "Арал U-19", "Арал" аёллар жамоалари ўзининг уй учрашувларини Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон болалар-ўсмирлар футбол академиясига қараши майдонда ўтказиб келаётганди. Эндиликда Нукусда яна бир футбол майдони ишга тушиш арафасида турибди. 

Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳомийлар томонидан таъмирдан чиқарилди. Лига Қорақалпоғистон футбол ассоциацияси билан келишган ҳолда Пролиганинг 18-туридан ўрин олган Арал — Бухоро учрашувини мазкур футбол майдонида ташкил этиш устида ишламоқда. Талаб этилган барча ҳужжатлар Лигага тақдим этилса, 18-сентябр куни Арал ўз рақибини Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида тест тариқасида қабул қилади. Бу ерда 1100 нафар ишқибоз учрашувни бевосита томоша қилиши учун шароит мавжуд.   

Қорақалпоғистон футбол ассоциацияси марказ футбол майдонида кейинчалик амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан Лигага кафолат хати киритган бўлиб, улар келгуси уй учрашувига қадар бартараф этилиши кўзда тутилган. Режага кўра, 16 октябрь куни Нукусга "Машъал" клуби ташриф буюриши лозим.

Айни вақтда Нукус шаҳрида Турон стадионини қайта жонлантириш устида иш кетмоқда. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика