Latest news

11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  41

Анвар Бердиев: "Ўтган мавсумдаги таркибдан 3-4 нафар футболчи қолган холос" News

Анвар Бердиев: "Ўтган мавсумдаги таркибдан 3-4 нафар футболчи қолган холос"

Про-лиганинг 11-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Турон" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жуда қийин ўйинда ғалабага эришдик. Чунки, аввалроқ "Хоразм" билан ўйинда ҳам айтгандим, яна такрорлайман, сунъий майдонда футбол ўйнаш осон эмас. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Муҳим ғалабага эришдик. Яна муҳимроғи ўйинни жароҳатларсиз якунладик. "Арал Самали" яхши жамоа ва уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Ўтган йилги таркибдан жамоангиз ҳозирги таркиби анчайин фарқ қилади. Ўзингиз истаган қанча футболчиларни жамоада сақлаб қолдингиз?

- Хабаринглар бор, "Турон" ўтган мавсум Суперлигадан тушиб кетганди. Кўп футболчилар жамоани тарк этишди. Тўғрисини айтсам, жамоа қайтадан шакллантирилди десак ҳам бўлади. Ўтган йилги жамоадан 3-4 нафар футболчи қолган холос. Қолган барча футболчиларни ўзим таклиф қилганман. Аллоҳга шукр, ҳозир улар мени уялтириб қўйишмаяпти. Тўхтаб қолмоқчи эмасмиз, шу руҳда давом этамиз.

- Жамоалар футболкалари бир-бирига ўхшаб кетгани нима билан боғлиқ?

- Тўғриси, бизда 2 хил футболкамиз бор, қизил ва оқ. Биринчи даврада "Арал Самали" билан ўйнаганимизда улар кўк рангли футболкада чиқишганди. Биз оқ футболкада тушсак ҳам, барибир бир хил бўлиб қоларди. Бу холат қийинчилик туғдирди албатта, лекин бугун мухлислар қизиқарли учрашув гувоҳига айланишди. 

- Ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакамларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Уларнинг назорат қилувчи махсус марказ бор. Ўйин давомида кимгадир ён босгандек кўринаверади. 

- "Турон" олдига қандай мақсад қўйилган?

- Мақсадимиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб Суперлигага қайтиш. Жамоамиз раҳбарияти олдимизга шундай вазифа қўйишган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика