Антич: “Гризманнинг “Барселона”даги ўрни захирада”
04 apr 2019 21:24
News
Антич: “Гризманнинг “Барселона”даги ўрни захирада”
“Реал”, “Барселона” ва “Атлетико” жамоаларининг собиқ устози Радомир Антич “матрасчилар” ҳужумчиси Антуан Гризманнинг Каталония клубига ўтишига ўз муносабатини билдирди.
“Гризманн –плеймейкер, “Барселона эса ярим ҳимоячиларсиз ҳаракат қилади. Бу трансфер амалга ошса, у Гризманнинг захира ўриндиғидан жой олиши билан якунланади. Чунки унга асосий таркибда жой йўқ. “Барселона”га Антуан керакмас. Менимча, бу футболчининг “Реал”га ўтиши нисбатан фойдалироқ бўларди”, дея Античнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.
Гризманн 2014 йилдан буён “Атлетико” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.Жорий мавсумда 28 ёшли франциялик футболчи Ла Лигада 30 та учрашувда 13 та гол урди ва 8 та голга ассистентлик қилди.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments