Latest news

18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  1 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  7 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  5 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Брасил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12

Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида News

Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида

Хабарингиз бор, “Металлург” жамоаси мураббийлар штабига қозоғистонлик мутахассис Андрей Шумара жалб қилинди.

У жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича Илҳом Мўминжоновга кўмаклашмоқда. Шумара футболчилик фаолияти давомида 2006–2007 йилги мавсумда "Андижон" ҳамда "Бухоро" жамоаларида тўп тепган. Кеча "Арал"га қарши кечган назорат учрашувидан сўнг унга бир нечта саволлар билан юзландик.

— "Металлург"даги илк таассуротлар қандай?

— Нима дейиш мумкин? Одатий иш тартибида фаолият олиб боряпмиз, тайёргарлик кўряпмиз.

— Жамоага келишингиз қай тариқа юз берди?

— Клубдан таклиф бўлди. Мураббийлар штабини кучайтирмоқчи эканликларини айтишди. Илҳом Мўминжоновга қўлимдан келганича ёрдам беряпман.

Бунга қадар Қозоғистонда ишладингиз…

— Ҳа, "Иртиш"да фаолият олиб бордим. Жамоа қуйи лига­дан юқорига кўтарилди. Ҳозирда бу клуб мамлакат Премьер-лигасида ўйнайди.

Футболчиларнинг мавсумга неча фоизга тайёр?

— Жисмоний томонлама 50 фоизга тайёр ҳолатда, деб айта оламан. Чемпионат бошланишигача ҳали вақт бор. Ҳа, Про лига стартига тўлиқ шай бўламиз, дейиш қийин. Лекин ҳозирликни 90–95 фоизга олиб чиқишимиз мумкин. Футболчилар расмий ўйинлар бошлангач, турдан-турга формага кириб боришади.

 Ўзбек футболи қайси томонлама кучайган, дея оласиз?

— Инфратузилма борасида олдинга яхши қадамлар ташлангани, ўсишга эришилгани кўриниб турибди. Академиялар, футбол мактаблари барпо этилмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида ўйнайди. Мана шу факторларнинг ўзи кўп нарсани айтиб турибди.

 Кучли рақиблар фонида гуруҳ босқичидаги имкониятларимизни баҳолай оласизми?

— Энг муҳими, жамоадаги барча футболчилар оптимал спорт формасида бўлиши керак. Жароҳатлар ва бошқа сабаблар тўсқинлик қилмаслиги катта аҳамиятга эга. Ўзбекистон терма жамоасида ҳам юлдузлар бор. Элдор Шомуродов, Абдуқодир Ҳусановни айтиш мумкин. Ҳозирги футболда исталган жамоа билан ўйнаш мумкин.

— Ўзбекистонда ўтган 2006–2007 йиллардан нималар ёдингизда қолган?

— Хотира­мда ҳаммадан ҳам кўпроқ футболсевар мухлислар қолган. Наманганга борасизми, Андижонга — стадионлар тўлар эди. Бугунги кунга келиб, сизларда мухлислик маданияти янада олдинга интилди.

— "Андижон" ёки "Бухоро"даги жамоадошларингиздан кимлар билан алоқалар сақланиб қолган?

— Мана, ҳозир ўша пайтдаги "Бухоро" бош мураббийи Усмон Тошев билан учрашдим, бир-биримизга илиқ тилаклар билдирдик. Ўтган ҳафтада Шерзод Раимжоновни кўриб хурсанд бўлдим. У пайтда узун сочларим бор эди. Ҳозир эса бошқача (кулади).

— "Андижон"да Эдгар Гесс билан бирга ишлагансиз…

— Ҳа, лекин Эдгар Яковлевични анчадан бери кўрганим йўқ.

— 2026 йилдан нималар кутяпсиз?

— Фақат Суперлигага чиқишни кутяпман. Бошқача бўлиши мумкин эмас.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика