Latest news

20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  0 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  6

Андер Эррера Де Хеани Мессига тенглаштирди News

Андер Эррера Де Хеани Мессига тенглаштирди

МЮ ярим ҳимоячиси Андер Эррера Давид Де Хеа ва Лионель Мессини туғма иқтидор соҳиблари деб ҳисоблайди.

Де Хеа навбатдаги омадли мавсумдан сўнг мухлислар ўртасида ҳам, футболчилар ўртасидаги ҳам жамоанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Шунингдек, дарвозабон Англия профессионал футбол Ассоциациясининг "йил жамоаси"га ҳам киритилди. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда Давид дунёнинг энг яхши дарвозабони ҳисобланади.

Эрреранинг фикрича, жамоадоши ва "Барселона" форварди Лионель Мессининг қобилияти ўртасида умумий нимадир бор.

"Менимча, бугунги кунда Давид энг зўри. Унда ўзгача иқтидор бор. Назаримда, яратган ҳудди Мессини танлаганидек Де Хеани ҳам танлаган.

Унинг "Ливерпуль" билан ўйинда бажарган ишларини машғулотларда ўрганиб бўлмайди. Унинг Агуэрога қарши ўйинини ўрганиб бўлмайди, ўшанда Серхио Давиднинг дарвозасидан 2 метргина узоқда эди.

У жуда яхши, бу нарса ҳар сафар кўринади. У тўпни олгач, у билан нима қилишни билади.

Унда ўзгача имкониятлар бор, менимча уларни машғулотларда ўзига сингдирмаган. Чунки, уларни ўрганиш имконсиз. Фақатгина мана шундай иқтидор бўлиб туғилиш керак", - деди Эррера.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика