Анчелотти Неймарни Бразилия терма жамоасига чақирмоқчи
05 mar 19:56
News
Анчелотти Неймарни Бразилия терма жамоасига чақирмоқчи
"Реал" вингери Родриго оғир жароҳат олди ва бу мавсумда бошқа майдонга тушмайди.
Бу эса Неймар учун миллий терма жамоада ўйнаш имкониятини очиб бериши мумкин.
"UOL Esporte"нинг ёзишича, терма жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти март ойига режалаштирилган ўртоқлик ўйинларига Неймарни чақириш вариантини кўриб чиқмоқда. "Сантос" вингерининг терма жамоага қайтиш имкониятлари Родригонинг жароҳатидан кейин ошган.

Куни кеча Родриго хочсимон боғламини узиб олгани учун узоқ муддатга сафдан чиққанини хабар қилгандик.
Таъкидлаш жоизки, Анчелотти 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун Бразилия терма жамоаси таркибига аллақачон 18 нафар футболчини танлаб олган. Ҳозир жамоада бор-йўғи 8 та бўш ўрин қолган.
Link :
Source : UOL Esporte
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments