Алексис Санчес Хавининг асосий трансфер мақсади эмас
16 dec 2021 21:53
News
Алексис Санчес Хавининг асосий трансфер мақсади эмас
"Барселона" бош мураббийи Хави ҳужумчи Агуэро бутсасини михга илганидан сўнг марказий ҳужумчи изламоқда.
Аргентина терма жамоаси собиқ юлдузи ва "Манчестер Сити" афсонаси Серхио Агуэро юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли ўзининг профессионал фаолиятини расман якунлади, бу эса "Барселона"га яна бир янги муаммо – марказий ҳужум чизиғидаги бўшлиқни тақдим этди.
Хабарларга кўра, "Камп Ноу"га келиши мумкин бўлган даъвогарлардан бири "Интер" ҳужумчиси Алексис Санчесдир, аммо чилилик "Барса" бош мураббийи Хави учун устувор вариант эмас.
Испаниялик мутахассис ўз жамоасида бошқа ўйинчиларни, жумладан, "Манчестер Сити" аъзоси Ферран Торресни ва "Манчестер Юнайтед"да кам ўйнаётган Эдинсон Каванини кўришни афзал кўради.
"Барселона"га янги келиши мумкин бўлган футболчилар орасида "Челси" ҳужумчиси Тимо Вернер ҳам бор.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments