Latest news

21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  1 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  1 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  116 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  22 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  11 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  19 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0

Александр Хомяков: "Хебай "Андижон"да қолади деб ўйлайман" News

Александр Хомяков: "Хебай "Андижон"да қолади деб ўйлайман"

"Бухоро" ҳамда "Андижон" ўртасидаги Суперлиганинг 13-тур ўйинидан (0:1) сўнг меҳмонлар устози Александр Хомяков матубот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.
Хомяков: "Турнирдаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда ўйин қийин бўлишини билардик, ҳаво ҳам баҳсга таъсир кўрсатди. "Бухоро" биринчи бўлимда 3 нафар ҳимоячи билан ўйнашини кутгандик, аммо улар 4 нафар ҳимоячини майдонга туширишди. Шу сабабли ўйинимизда бироз тушунмовчилик юз берди. Бахтимизга иккинчи таймда ўзимизга келдик ва ҳужумларимиздан бирини гол билан якунладик. Кейин устунликни ушлаб қолишга ҳаракат қилдик. Иссиқ сабаб футбол ўйнаш қийин бўлди. Бироқ ҳаммаси яхши якунланди.

Мухлислар, жамоа, вилоятимиз ва янги ҳомийни ғалаба билан табриклайман".

- Бугун ғалаба қозонишни кутганмидингиз?

- Албатта кутгандим. Бироқ иккала жамоага очко сув ва ҳаводек кераклиги учун қийин бўлди. Футболчиларнинг профессионализмидан кўнглим тўлди.

- Клуб маош ва мукофот пуллари бўйича қарзини узганини ўқидик...

- Ёзишиптими, бу ҳақида гапирсам бўладими... Ҳа, ҳомийимиз ва ҳокимият қўллаб-қувватлаши орқали қарзлар узилди. Бундан сўнг ёмон ўйнай олмасдик.

- Рубен Хебай мавсумнинг иккинчи қисмида жамоада қоладими?

- Унинг "Андижон" билан шартномаси бор, Хебай қолади деб ўйлайман.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика