Latest news

02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  2 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  40 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  2 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  21 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6

Александр Пишур: "Ўзбекистон халқи терма жамоани Бразилияда кўрмоқчи" News

Александр Пишур: "Ўзбекистон халқи терма жамоани Бразилияда кўрмоқчи"

Қишда “Бунёдкор” сафига қўшилган тажрибали ҳужумчи Александр Пишур football.ua сайти мухбири Артур Валеркога интервью берди. Ушбу интервьюнинг асосий қисмини ўзбек тилида тақдим этамиз.
– Александр, Ўзбекистондаги дастлабки ярим йилда Чемпионатдаги 13та ўйинда 12та гол, яна мамлакат кубогидаги битта гол ва учта ОЧЛда урилган голлар билан тугатдингиз. Бундай натижани кутганмидингиз?
– Ўз олдимга фақат максимал натижаларни қўяман. Аниқ битта рақамни айта олмайман, аммо имкон қадар кўпроқ гол уришимни кутгандим.
 
– Сизга қишга Украинанинг турли лигалардан ва чет эл клубларидан таклифлар борлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Нима учун айнан Ўзбекистонни танладингиз?

 – Мен фаолиятимни давом эттириш учун клуб қидираётганимда агентим Сефер Алибаев “Бунёдкор”да ўз кучимни синаб кўришни айтди. Ўзбек клубининг таклифи мен учун энг мақбул вариант бўлди ва мен унга розилик бердим.
 
– Ўз вақтида “Бунёдкор” бутун дунё матбуотининг бош саҳифасидан ўрин олганди: ўшанда жамоада Ривалдо ўйнарди, бош мураббий эса Луиз Фелипе Сколари эди. Ўша вақтдаги клубдан нималар қолди, мақсадлар ўшандайми?

– Ўзбекистонда “Бунёдкор” энг кучли клуб саналади, Осиёда ҳам клубни хурмат қилишади. Ҳозир, албатта, Ривалдо ва Сколари вақтидаги вазият эмас, ўша вақтда клубни ҳомийси бошқа эди, президент бошқа эди. Айни пайтда клуб бош ҳомийси “Ўзнефтегаз”, мен клубда нимадир кам дея олмайман. Стадион ҳам, база ҳам – Европа даражасида.

– Ўзбекистон чемпионатининг ўйинларини қисқа тарзда томоша қилиб шунга амин бўлдимки “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва “Насаф” Европада сўнгги ўринларда бўлишмасди. Таассуротларим тўғрими?

– Ҳа, бу жамоалар бошқалардан ажралиб туришади, қолганларнинг савияси пастроқ.
 
– Айтганча, “Пахтакор” ва “Насаф”га ҳам гол урдингиз. Энг кучли клубларни ҳам ранжитиш осонми?

– Нимага йўқ? Барча билан ўйнаса бўлади.
 
– Қизиқ, Ўзбекистон чемпионатида ҳам сизга ўхшаш жуда бўйи узун ҳужумчи борми?

 – Йўқ, бундай футболчини кўрмадим.
 
– У ерда худди «Гулливер»дек экансизда. 16 та голни қандай тарзда урдингиз? Ўнг оёғингиз билан йўллаган кучли зарбалар ҳам бўлдими?

 – Узоқдан урганимни эслай олмайман. Менимча голларимнинг ярмини бошим билан урдим.
 
– Осиё чемпионлар лигасидаги дебют мавсумингиз қандай кечди?

– У ердаги савия бутунлай бошқача, ўйинлар қизиқарли кечди. Биз жуда қизиқарли «ўлим гуруҳи»дан ўрин олдик. Рақиблар Хитой, Жанубий Корея ва Япония клублари бўлишди.
 
– Ҳа, дахшатли гуруҳ. Ўзбекистон клуби мана шундай кучли клубларни қандай ортда қолдира олди?

– Биринчи турданоқ ажойиб натижани қўлга киритдик. Хиросимада ҳисобни очдим ва якунда “Санфречче”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этдик. “Похан Стилерз”ва “Пекин Гоан” билан дуранг ўйнадик. Сўнгра Хитойда ютдик ва Кореяда дурангга эришдик. Биз гуруҳдаги биронта ўйинда ҳам мағлуб бўлмай гуруҳ ғолиби бўлдик.
 
– ОЧЛ ва ЕЧЛни таққослаш мумкинми?

– Ушбу мусобақага қараб футбол фақат Европа ёки Лотин Америкасида ривожланмаганига гувоҳ бўламиз. ОЧЛ доирасида Хитойдаги ўинни 50 минг томошабин қаршисида ўйнадик. Муҳит ажойиб бўлди, ҳақиқий футбол байрами.
 
– Ҳозир кўпчилик юлдуз футболчилар Осиёга кетишмоқда, ҳатто ёрқин фамилиялар ҳам Жей-лига ёки Хитой Супер-лигасида кўплаб топилади. Сиз қайсидир юлдузга қарши ўйнадингизми?

– Пекин клуби сафида “Севилья” клуби собиқ ҳужумчиси Кануте ўйнайди. Албатта, тажрибали футболчи экани кўриниб турибди, аммо “Бунёдкор”га гол ура олмади (кулади).
 
– Сиз ҳужумчисиз. Сизга савол: Осиёлик ҳимоячилар ўйнашади?

 – Йўқ, яхши ўйнашади. Одатда тўртта ҳимоячи битта чизиқда ўйнашади, фақат Таиланд клубига қарши ўйинда рақиб 5та ҳимоячи билан ҳаракат қилди.
 
– ОЧЛда “ўлим гуруҳи”дан чиқиб 1/8 финалда Таиланд клубига ютқазиб қўйдинглар. Алам қилмадими? “Бурирам”га қарши ўйинда бошқача натижа қайд этилиши мумкинмиди?

– Биринчи ўйиндан сўнг хавф йўқдек эди. Таиландда дурангга эришаётгандик, аммо жарима тўпидан гол ўтказиб юбориб ютқазиб қўйдик - 1:2. Тошкентдаги ўйинда деярли бутун ўйин давомида рақиб жарима майдони ичида “ўйнадик”, аммо учрашувда ҳисоб очилмади. Агар уларнинг ҳимоясини ёриб ўта олганимизда барчаси бошқача бўларди.
 
– Сиз Осиё бўйлаб анча парвозларни амалга оширдингиз. Иқлим, об-ҳаво ёки томошабинлар туфайли ноқулай ўтказган ўйинлар ҳам бўлдими?

– Таиланддаги ўйин энг қийини бўлди. Майдонга тушаётганимизда ҳаво ҳарорати +42-43 градус эди. Стадион эса Британия усулида қурилган – трибуналар майдон ёнида жойлашган. 25 минг тоомшабин билан тўлиб тошганди. 90 дақиқа давомида улар қўшиқ айтишни тўхтатишмади.
 
– Ўзбекистон чемпионатига қайтамиз. У ерда сўнгги йилларда украиналиклар кўп ўйнашмоқда. Майдонга тушганда рақиб сафида танишлар ўйнаган пайтлар бўлдими?

– Ҳа, кўп клубларда ҳамюртларимиз бор. Аммо олдиндан таниш бўлган футболчилардан фақат биттасини кўрдим. Самарқандда 34 ёшли дарвозабон Андрей Мельничук ўйнайди.
 
– Украиналиклар Ўзбекистонда кўп нарсага эришишган. “Насаф” билан ишлаган Демьяненкони эслашни ўзи кифоя. Украиналик легионерлар бу юртда қадрланишадими?

– Муносабатлардан нолишга ҳаққим йўқ, ўзбеклар украинларга яхши муносабатдалар.
 
–Тошкентда қандай яшаяпсиз?

– Яхши. Меҳмонхонада турибман, аммо менга қулай. Биз кўпинча базага борамиз. Клубдаги бошқа бир легионер серб Блажич билан суҳбатлашаман. Бирга клубга келдик, базада битта хонада турамиз. Шу сабабли дўстмиз. Оилам мени ёнимга келиб туради. Шаҳар жуда гўзал – бу ерда дунёдаги энг қиммат бино ҳам бор. Умуман олганда шаҳар чиройли…
 
–“Бунёдкор”нинг энг приципиал рақиби ким?

– “Пахтакор”.
 
– “Насаф” яқинда ОФК кубогини қўлга киритгани бўлишига қарамайми?

 – Бу ерда тарих катта ўрин тутади. “Пахтакор” ахир совет даврида ҳам иштирок этган. Бундан ташқари биз қўшнилармиз.
 
– “Бунёдкор” яқин йилларда тузилган клуб, тарихи билан мақтана олмайди. Кимнинг мухлислари кўпроқ сизлардами ёки “Пахтакор”да?

– Мухлисларимиздан нолимаймиз, имкон қадар улар бизни қўллаб туришади. Аммо “Пахтакор”да менимча мухлиси кўпроқ.
 
– Клубни яқин ўтмишнинг энг яхши футболчиларидан бири Миржалол Қосимов бошқармоқда. У қандай мураббий?

– Айни пайтда у Ўзбекистондаги энг кучли мураббий. Ахир у терма жамоада ҳам ишлайди. Ёш бўлишига қарамай катта ютуқларга эришди.
 
– Терма жамоага қизиқиш қандай? Ўзбекистон МДҲ вакиллари орасида биринчилардан бўлиб 1994 йили Осиё ўйинларини ютганди.

– Қизиқиш кучли. Афсуски, ЖЧ-2014га тўғридан-тўғри чиқиш имкониятни йўқотишди. Аммо курашни плей-оффда Иорданияга қарши давом эттиришади. Терма жамоа Бразилияга боришини кўпчилик истамоқда.
 
– Қозоғистонда ўйнаётган футболчилардан доим сўрайман: Қозоғистон ва Ўзбекистон чемпионатининг қайси бири кучлироқ?
Қозоғистонни кучли деяётганларда битта катта устунлик бордек: Ўзбекистоннинг кучли футболчилари, Гейнрих ва Кападзе ҳозир Ўзбекистон лигасида эмас “Актобе”да ўйнашмоқда…
– Менимча бу лигалар деярли тенг кучли. Фақат Қозоғистонда молиявий томонлама устунлик бор.
 
– Ўтган йил янги 35 минглик стадион қуриб битказилди…

– Бу Тошкентнинг кўрки. Чиройли ва қулай стадион.
 
–“Пахтакор”ни ҳам стадиони ёмон эмаску...

– Йўқ, бизники замонавийроқ!
 
– Стадионлар ярми бўлса ҳам тўладими?

– Терма жамоа ўйнаётганда стадион доим тўлади. ОЧЛ доирасидаги ўйинларда эса 10-15 минг томошабин келарди.
 
– Сўнгги ва энг муҳим савол: Александр Пишур “Бунёдкор”да бахтлими?

– Айни пайтда мени барчаси қониқтирмоқда.

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика