Latest news

23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  1 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  2 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  0 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  64 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   3

Афзал Азизов: "Бизни олдинда қийин баҳслар кутиб турибди" News

Афзал Азизов: "Бизни олдинда қийин баҳслар кутиб турибди"

Биринчи лига жамоалари ҳам иккинчи босқич баҳсларига тайёргарлик жараёнини кучайтириб юборишган.
Шу жумладан, «Андижон»клуби ҳам ҳал қилувчи босқичга пуҳта ҳозирлик кўриш мақсадида, айни пайтда ўз қароргоҳларида мавсумга тайёрланишда давом этишмоқда. Қолаверса, бир нечта ўртоқлик учрашувларида ҳам майдонга тушишмоқда. Жамоамиз сардори Афзал Азизов куни кеча “Футбол Экспресс” газетасига интервью бериб, тайёргарлик қандай кетаётгани борасида фикрларини билдирди.

- Афзал ака, иккинчи босқичга тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда? Шу хусусида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Биринчи босқичдаги сўнгги ўйинимиздан кейин, клуб раҳбарияти бизга 12 кунлик таътил беришди. Шундан кейин, 22 июль кунидан бошлаб, ўз қароргоҳимизда қайтадан йиғилдик ва машғулотларга киришдик. Аслида, биз тайёргарликимизни тоғли худудларда ўтказишни режа қилгандик. Бироқ, айрим сабабларга кўра, ушбу режамиз амалга ошмай қолди. Натижада, базамизда кунига икки маҳалдан шуғулланмоқдамиз. Айтиш керакки, машғулотларимизнинг биринчи ҳафтасида асосан тикланишга қаратилган машқларни бажардик. Айни кунда эса ўртоқлик учрашувлари ва турли тактикалар асосида ишламоқдамиз. Чемпионатнинг иккинчи босқичи бошланишга ҳам оз қолди. Бунгача, яна бир нечта ўйинларни ташкил қилишни ўйлаб қўйганмиз.

- Тайёргарлик ишларидан кўнглингиз тўлмоқдами?

- Албатта, мураббийлар штаби футболчиларни иккинчи босқичга янада яхшироқ тайёрлантиришга астойдил ҳаракат қилишмоқда. Ўтказаётган машғулотларимиздан имени ва бошқа жамоадошларимнинг ҳам кўнгиллари тўлмоқда дейишим мумкин.

- Биринчи босқичдан сўнг, жамоани тарк этганлар ҳам борми?

- Ҳа албатта, таркибимиздан бир нечта футболчилар кетишни ихтиёр этишди. Булар Александр Лупашко ва Тимур Ҳакимовлардир. Бу ўйинчилар бизга биринчи босқичга анчагина ёрдамлари тегди. Уларнинг келгусидаги фаолиятларига омадлар тилайман.

- Айни пайтда, «Андижон» кўрикида бир нечта футболчилар ҳам бўлиб турганлиги хусусида маълумотларга эгамиз. Янги келганлар машғулотларда астойдил ишламоқдаларми?

- Ҳозирча бир нечта футболчилар кўрикда бўлишмоқда. Машғулотларда ҳам астойдил меҳнат қилмоқда. Уларнинг жамоада қолиш қолмаслиги, кўпроқ ўзларига боғлиқ. «Андижон»да қолишни мақсад қилан бўлсалар, машғулотларда ва ўртоқлик баҳсларида астойдил ҳаракат қилиб, мураббийлар штабига маъқул келишлари талаб этилади.

- Иккинчи босқичда «Андижон» Ғарб минтақасидан чиққан 8та жамоа қарши майдонга тушишга тўғри келади. Олдинда кутиб турган беллашувлар борасида нималарни айта оласиз?

- Дарҳақиқат, бизни олдинда бир-биридан қийин баҳслар кутаётганлиги рост. Ғарб минтақасидан ҳам кучли жамоалар кўпчиликни ташкил қилади. Биз ўз олдимизга олий лигага қайтишни мақсад қилганмиз, шуни сабабли ҳам олдинда турган беллашувларда фақат ғалаба учун курашамиз. Ғалаба қозонишимиз осон бўлмаслигини билиб турибмиз. Имкон қадар, беллашувларни ўз фойдамизга ўтказиб элита томон дадил одимланишни ният қилганмиз. Насиб қилса, ушбу ниятимизга мавсум охирида эришамиз.

- Кўпчиликнинг фикрича, Ғарб зонаси сизлар қатнашган Шарқ минтақасидан кучлироқ экан. Билдирилаётган бу фикрларга қўшила оласизми?

- Мен бундай ўйламаган бўлардим. Чунки, Шарқ ва Ғарб минтақаларида ҳам ўзига яраша кучли жамоалар бор. Бирорта минтақани яққол ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Қолаверса, иккинчи босқичда ким кучли эканлигини аниқлаш мумкин бўлади. Шу сабабли ҳам олдиндан бирор гапни айтмоқчи эмасман. Ким кучлилигини олдинда турган баҳслар орқали билиб олишимиз мумкин бўлади.

- Олий лигага чиқиш учун «Маъшал», «Андижон» клубларидан ташқари, «Зарафшон» ва «Қўқон-1912»лар ҳам астойдил курашиши кутилмоқда.

- Ҳа, мен ҳам уларнинг олий лигага чиқиш учун курашишини эшитдим. Элитага чиқишни истаганлар қанча кўп бўлса, шунча яхши. Беллашувлар зерикларли бўлмаслиги тарафдориман. Рақобатдош жамоаларимиз сони қанча кўпайса, учрашувлар ҳам шунга яраша қизиқарли руҳда ўтади деган умиддаман. Бу клубларга ҳам иккинчи босқичда омад ёр бўлсин.

- Жамоангиз элита йўлланмасини қанчалик ҳал қилиб бўлди деб ўйлайсиз?

- Ҳаммаси ҳали олдинда. Шу сабабли ҳам биз ҳали ўзимизга юклатилган вазифани тўлиқ уддалай олмадик. Эндиликда, ҳал қилувчи босқичда тўп сурамиз. Шу босқичда вазифа қанчалик уддаланиб бораётганлиги аниқ бўлиб боради. Бунинг учун бироз  вақт кутишимизга тўғри келади.

- Жамоа мураббийлар штабига Ориф Маматказин келди. «Андижон»га бегона бўлмаган тажрибали мутахассиснинг собиқ жамоасига қайтишин фойдалими?

- «Андижон» ўз олдига фақат ва фақат элитага қайтишни ўйлаяпти. Шу сабабли ҳам раҳбарият Ориф Маматказинни жамоага таклиф қилди. Маматказин “Андижон” учун бегона эмас. Жамоадаги футболчиларни жуда яхши билади. Қолаверса, унинг катта тажрибаси ва бош мураббий Азамат Абдураимовнинг ўзаро биргаликда ишлашлари, ўйлайманки, жамоамиз учун фойдадан ҳоли бўлмайди. Икки мутахассис қўл остида биз олдимизда турган максимум вазифани уддалай олишимизга ишончим комил.

  Иззатбек АБДУВАҲОБОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика