Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  6 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Абдувоҳид Неъматов - Катанец билан суҳбат, "Аҳал" билан ўйин ва қачон майдонга қайтиши ҳақида News

Абдувоҳид Неъматов - Катанец билан суҳбат, "Аҳал" билан ўйин ва қачон майдонга қайтиши ҳақида

Хабарингиз бор, "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Металлург"га қарши кечган баҳсда жароҳат олиб сафдан чиққан эди.

Иқтидорли кипер ОФК кубоги Марказий Осиё минтақаси финали доирасидаги "Аҳал" билан ўйинни ҳам ўтказиб юборишига тўғри келди. Мазкур баҳсни майдон ташқарисида кузатган дарвозабон сайтимиз мухбири билан суҳбатда бир қатор саволларга жавоб бериб ўтди. 

Жароҳат ва қачон майдонга қайтиши ҳақида

- "Металлург" билан кубок баҳсида тиззамдан жароҳат олдим. Ҳозирча нима бўлгани аниқ эмас. Худо хоҳласа яқин орада ташхис қўйилади. Яхши жавоб чиқса, чамаси 2 ойларда машғулотларга қайтсам керак. Жароҳат футболнинг бир қисми. 

“Аҳал” билан ўйин...

 - Стадиондан кузатдим. Жуда яхши ўйин бўлди. Биринчи бўлимда иккита гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Иккинчи бўлимда “Аҳал” ўзи яратган вазиятларни голга айлантирди. Мураббиймиз Рўзиқул Бердиев керакли ўзгаришларни амалга ошира олдилар. Якунда ғалаба биз томонда бўлди. Умуман олганда рақибнинг ўйини ва тактикаси мени ажаблантиргани йўқ. Бу – футбол. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. Кейинги босқич йўлланмаси битта ўйиндан иборат эди. Бундай масъулиятли ўйинларга барча бор кучини сарфлайди. Натижа устувор бўлади. 

Сречко Катанец билан бўлган суҳбат

-  Ҳа, тўғри. Сречко Катанец келиб дастлаб ҳол аҳвол сўради. Бундай жароҳатни бошидан ўтказганини ва ҳаммаси яхши бўлишини айтди.  

Ўзбекистон миллий терма жамоасида эндиликда янги давр бошланиши кутилмоқда. Бунда қисман бўлсада авлодлар алмашинуви ҳам рўй беришини кутиш мумкин. Бу борада унинг фикри қандай бўлди?

- Авлодлар алмашинуви ҳар бир клуб ёки терма жамоада бўладиган таббий жараён, деб биламан. Ёш ва кучли футболчилар етишиб чиқмоқда. Менимча бунга оддий қараш керак. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика