Latest news

21:25Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 4:1 (матнли трансляция)  21 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  168 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  12 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  0 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  4 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13

Абдуқаххор Хожиакбаров: “Нефтчи”га мослашиш мен кутгандан ҳам осон кечмоқда” News

Абдуқаххор Хожиакбаров: “Нефтчи”га мослашиш мен кутгандан ҳам осон кечмоқда”

«Нефтчи» жамоаси биринчи даврадан сўнг қуйи поғоналарни эгаллаб турибди.
Аутсайдерлар қаторини тарк этиш мақсадида бош мураббий жамоа таркибини сезиларли даражада кучайтирмоқда. Бир қанча ўртоқлик учрашувлари ташкил этилмокда. Бу ўйинларда Абдуқаххор Хожиакбаров ҳам ўзини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. «Локомотив»га қарши учрашувдан сўнг футболчи билан боғланиб суҳбат уюштирдик.

- Салом Абдуқаххор. «Нефтчи» жамоасига сизни ким таклиф этди?
- Жамоа мураббийи Амет Мемет менга таклиф билан чиқди. Мен эса йўқ дея олмадим. Таклифни қабул қилдим.

- «Нефтчи»дан ташқари бошқа клублардан ҳам таклиф бўлгандир?
- Ҳа таклифлар бўлди. Олий лигамизниг уч клубидан таклиф булди. Буларнинг ичида «Нефтчи» варианти қизиқроқ туюлди.

- «Нефтчи» билан бир қанча ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиб келяпсиз. Жамоага мослашиш қандай кечяпти?

- Жамоага мослашиш мен кутгандан ҳам осон кечмоқда. Жамоадаги ички муҳит жуда аъло даражада.

- «Нефтчи» билан шартнома имзоладингизми?
- Шу кунларда жамоа билан расман шартнома имзолайман.

- Сиз билан бирга жамоага яна бир қанча ўйинчилар таклиф этилди. Улар хақида нима дея оласиз?
- Жамоага янги қўшилганлар ўзларини ҳар томонлама яхши кўрсатишга ҳаракат қилишяпти. Барча ўйинчилар машғулотларда жон бериб тер тўкишяпти.

- «Нефтчи»ни мақсади жиддий кўринади. Тўғрими?
- Ҳа албатта. Иккинчи даврада жамоа юқори ўринлар учун курашади.

- Нима учун айнан «Нефтчи» вариантини танладингиз?
- Бу ерда аввал бирга ишлаган мураббийим Амет Мемет борлиги учун ва жамоа ўз олдига юксак мақсадларни қўйгани учун ҳам «Нефтчи»га ўтишга қарор қилдим.

- Жамоадаги рақобатдан чўчимаяпсизми?
- Йўқ. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Мен ҳеч қачон рақобатдан қўрқмайман.

- Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.

- Сизга ҳам раҳмат.

Комилжон Икромов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика