Аббос Ғуломов: "Бундай ўйинда яримта вазиятдан ҳам битта гол уриб олишимиз керак эди"
06 mar 00:50
News
Аббос Ғуломов: "Бундай ўйинда яримта вазиятдан ҳам битта гол уриб олишимиз керак эди"
- Бугун "Навбаҳор" ғалабаси учун нима етишмади?
- Ғалаба қозонмоқчи эдик. Бундай ўйинда яримта вазиятдан ҳам битта гол уриб олишимиз керак эди. Лекин имкониятлардан фойдалана олмадик. Гол урганимизда очиқроқ ва осонроқ ўйин бўларди. "Бухоро" кўп ҳимояланиб, қарши ҳужумларга ўтишини билардик. Бизга имкониятлардан фойдалана олиш етишмади.
- "Динамо"га қарши ўйинда "Навбаҳор" иккинчи рақамли бўлиб ўйнаб, натижага эришганди. Бугун жамоа биринчи рақамли бўлиб ўйнаши, зарарга ишлади, дейишимиз мумкинми?
- "Динамо" билан очиқроқ ўйин бўлди. Кўпроқ футбол ўйналди. Бу ерда 10 кишилик ҳимояга қарши ўйнаш қийин бўлади. Агарда биргина имкониятимиздан фойдаланганимизда, ўйин бошқача бўларди.

- Ўтган мавсумда олдинроқда ҳаракат қилиб, голлар ураётгандингиз. Ушбу мавсумда эса орқароқда ўйнаяпсиз. Бу Темур Кападзенинг қарорингизми ёки Сизга қулайроқ жойми?
- Мураббий қайси жойда жамоа учун фойдали эканлигимни айтса, ўша ерда ўйнаяпман.
- Келаси турда "Навбаҳор" "Пахтакор"га қарши ўйнайди.
- Бу ўйинни унутиб, навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Унда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments