Latest news

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  0 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  0 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  16 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  5

А Серия. "Рома" Римда "Фиорентина"ни таслим этди, Абрахамдан 2 та, Шомуродовдан 1 та голли узатма News

А Серия. "Рома" Римда "Фиорентина"ни таслим этди, Абрахамдан 2 та, Шомуродовдан 1 та голли узатма

Италия чемпионати 1-туридан ўрин олган "Рома" – "Фиорентина" учрашуви бўлиб ўтди.

Элдор Шомуродов 69-дақиқада шерикларини 2 та голли пас билан таъминлаган Тэмми Абрахам ўрнига майдонга тушди ва 79-дақиқада Веретунинг иккинчи голига ассистентлик қилди.

Рома – Фиорентина 3:1 

«Стадио Олимпико»

Голлар: 1:0 – 26 Мхитарян, 1:1 – 60 Миленкович, 2:1 – 64 Верету, 3:1 – 79 Верету.

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Рожер, Винья, Мхитарян (Эль-Шаарави, 84), Верету (Бове, 88), Кристанте, Пеллегрини (Перес, 84), Заньоло, Абрахам (Шомуродов, 69).

Фиорентина – Дронговски, Венути (Сапонара, 86), Игор Жулио, Миленкович, Бираги, Бонавентура (Бенасси, 75), Пульгар, Мале (Кастровилли, 46), Кальехон (Терраччано, 20), Влахович, Гонсалес (Соттил, 86).

Огоҳлантиришлар: Пеллегрини (12), Заньоло (44), Бонавентура (45), Пульгар (53).

Четлатишлар: Дронговски (17), Заньоло (52).

Баҳс якунланди!  Элдор Шомуродов ассист қайд этган ўйинда "Рома" ишончли ғалабани тантана қилди.

90+3. "Фиорентина" вазият яратишга уриняпти. Влаховичнинг зарбасига Патрисиу эга чиқди. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

90. Зарбаааа!  Переснинг пасидан кейин Шомуродов бирга-бир ҳолатда зарба йўллади, Терраччано тўпни қайтарди. 

88. "Рома"да навбатдаги ўзгариш: Верету ўрнига Бове ўйинни тугатиб қўяди.

86. "Фиорентина"да 2 та алмаштириш: Венути ўрнига Сапонара, Гонсалес ўрнига Соттил туширилди.

84. "Рома"да 2 та ўзгариш: Пеллегрини ўрнига Перес, Мхитарян ўрнига Эль-Шаарави ўйинни давом эттиради.

82. Гонсалес анча ҳолдан тойди. Аргентиналик бугун бор кучини сарфлади.

80. Меҳмонлар норози. Улар голгача Манчини Гонсалесга нисбатан қоидани бузганди деб ҳисоблашмоқда. 

79. ГОООООООООООООООООООЛ!  Шомуродовнинг қойилмақом пасидан кейин Верету ҳисобни оширди – 3:1!  Офарин, Элдор!  

77. Рожер Ибаньес Николас Гонсалесни туртди, аммо рефери индамади.

76. Бенасси Влаховичнинг зарба позициясига олиб чиқди. Эндигина майдонга тушган футболчи эса трибунани кўзлади.

75. Шомуродов Пульгардан тўпни олиб қўйиб, олдинга интилди, бироқ ҳимоячини алдаб ўтолмади. 

74. "Фиорентина"да алмаштириш: Бонавентура ўрнига Бенасси ўйинга қўшилди.  

71. Бонавентура Рожер итариб юбориб, қоидани бузди.

69. "Рома"да ўзгариш: Тэмми Абрахам ўрнига Элдор Шомуродов тушди. 

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика