Latest news

18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  4 18:29"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  20 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  13 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  3 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7

"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист News

"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист

Бугун Ўзбекистон ва Тожикистон мезбонлиги остида бўлиб ўтган CAFA Nations Cup мусобақаси поёнига етади.

Фурсатдан фойдаланиб, Эроннинг энг йирик нашрларидан бири саналган varzesh3.com сайти мухбири Жафар Аҳмади билан суҳбатлашдик. Қизиқарли интервью мобайнида Эроннинг ёш авлоди, мамлакат футболи инфратузилмаси, CAFA турнири, мураббийлар Карлуш Кейруш ва Амир Ғаленои ҳақида сўз борган.

- Эрон футболида инфратузилма ва ёшлар академияларининг аҳволи қандай?

- Афсуски, Эронда футбол инфратузилмаси ва ёшлар футболи академиялари ҳолати қониқарли аҳволда эмас. Аксарият клублар асосий жамоа ва катталарга эътибор қаратади, натижада академияларга етарли аҳамият берилмайди. Шу билан бирга, кам сонли клублар ёшлар тарбияси ва академиялар ривожига жиддий аҳамият қаратмоқда, шу боис улар муносиб шарт-шароитга эга, аммо уларнинг сони жуда оз.

- Ўзбекистон футболи ва Эрон футболи ўртасидаги асосий фарқлар нимада?

- Менимча, Эрон ва Ўзбекистон футболи ўртасида катта фарқ йўқ. Айниқса, сўнгги йилларда Ўзбекистон футболи жуда катта тараққиётга эришди. Энг асосий фарқ эса футболчиларнинг қарашларида кўрилади. Эронлик футболчилар кўпинча ўз фаолиятини эртароқ хорижда, ҳатто араб лигаларида давом эттиришни афзал кўради, шундан сўнг Европа лигаларига йўл очишга ҳаракат қилади. Ўзбек футболчилари эса бундай тафаккурга эга эмас.

- Сўнгги пайтларда Эрон клублари Ўзбекистон терма жамоасининг кўплаб футболчилари билан шартнома тузди. Бунинг асосий сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Менимча, Эрон клубларининг ўзбек футболчиларини жалб этишга қизиқишига асосий сабаб – икки халқнинг маданий яқинлиги. Ўзбек футболчилари қийин шароитларда ҳам жамоаси учун курашади. Инфратузилма ва машғулот майдонлари ҳамда стадионлар сифати жиҳатидан Эрон ва Ўзбекистоннинг шароити ўхшаш. Бундан ташқари, ўзбек футболчилари жисмоний куч ва техник жиҳатдан юқори даражага эга, кўпчилиги миллий жамоада ҳам ўйнайди. Шунинг учун улар Эрон клублари учун жозибали ҳисобланади. Яна бир сабаб шундаки, сўнгги йилларда Эрон ва Ўзбекистон жамоалари кўп марта тўқнашди ва ўзбек футболчиларининг ўйини яққол кўзга ташлана бошлади. Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиши эса уларни жалб этиш орқали молиявий фойда олиш имконини ҳам беради.

- Ўзбекистон билан ўйиндан нималарни кутмоқдасиз? Сизнингча, Эрон CAFA мусобақасида финалга финалга қадар мазмунли ўйин кўрсатиб келдими? 

- Бугунги Ўзбекистонга қарши ўйин мушкул ўтиши кутилмоқда. Аслида, Эроннинг CAFA турнирида иштирок этишининг асосий сабаби айнан шу ўйин эди, чунки бошқа рақибларга қарши ўйинлар миллий жамоа учун техник тарафдан катта фойда бермайди. Бу турнирда тахминан 15 нафар асосий футболчи йўқ, шу сабабли янги футболчилар чақирилди ва айримлари илк марта миллий жамоа либосини кийди. Шунинг учун ҳам жамоа сифати жозибадор кўринишмади ва натижалар ҳам кутилгандек чиқмади. Бироқ бугунги Ўзбекистонга қарши баҳсда асосий таркиб ва етакчи юлдузлар майдонга тушиши кутилмоқда.

- Бугунги ўйинда Эроннинг қайси футболчилари майдонга туша олмайди ва нима учун?

- Эрон миллий жамоаси бу ўйиндан олдин бир қатор муҳим йўқотишларга дуч келган. Асосий дарвозабон Алиризо Бейранванд дисквалификация сабабли қатнашмайди. Мажид Ҳусайни, Саид Иззатуллоҳи, Али Қулизода, Меҳди Гаеди ва Муҳаммад Худобанделу жароҳат олган. Шожае Халилзода эса умуман бу турнирда йўқ. Шунингдек, Муҳаммаджавад Ҳуссайнижод, Муҳаммадмеҳди Зари, Саид Сахархизон, Ризо Гандипур ва Амир Муҳаммад Риззогниа каби муҳим футболчилар Олимпия терма жамоаси сафида U-23 Осиё Кубоги саралаш ўйинларида иштирок этмоқда. Энг катта йўқотиш эса Сардор Азмун бўлиб, у жароҳати туфайли бу турнирда қатнашмаяпти.

- Ўзбекистонда CAFA Nations Cup мусобақасидан кўра кучлироқ терма жамоалар билан ўртоқлик ўйини ўтказилганида фойдалироқ бўларди, деган қараш мавжуд. Эроннинг бу борадаги қараши қанақа?

- Эронда ҳам миллий жамоанинг CAFA турнирида иштирок этиши ортидан танқидларга учради. Ҳатто Эрон бош мураббийи Амир Ғаленои финал олдидан матбуот анжуманида федерация CAFA'га турнирда иштирок этмаслик ҳақида хат юборганини айтди. Бироқ охир-оқибат мураббий ва футболчилар хоҳишига қарши миллий жамоа мусобақада қатнашишга мажбур бўлди.

- Ўзбекистон Карлуш Кейруш қўл остидаги Ўмонни ютолмади ва дуранг ўйнади. Ўзбекистонлик журналистлар Карлуш Кейрушни кучли мутахассис деб билади ва унга тан беради. Умуман, эронликлар собиқ бош мураббий Кейрушни қандай хотиралар билан эслайди? 

- Карлуш Кейруш ҳали ҳам Эрон футболида севимли шахс ҳисобланади. У икки марта Эронни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди ва учинчи марта ҳам жамоани бошқарди. Жами 3 та Жаҳон чемпионатида Эрон терма жамоасини бошқарган. Яқинда у Амир Ғаленоига қўнғироқ қилиб, омад тилади. Кейрушнинг таъкидлашича, Эрон терма жамоаси Ғаленои қўл остида анча ўсган. Шу билан бирга, у Эронда танқидчиларига эга, лекин шунга қарамай, барибир Кейруш Эрон футболи учун тарихий шахсларидан бири саналади.

- Эронда янги авлод вакиллари унчалик ёрқин кўринмаётганига сабаб нимада деб ўйлайсиз?

- Эрон футболидаги асосий муаммолардан бири – мухлисларнинг клубларга қўйган босими. Улар зудлик билан чемпионлик ва натижа талаб қилади, шунинг учун кўп клублар ёшларга имконият бермайди. Масалан, легионерлар лимити "7+1" га оширилди ва катта клублар – "Истиқлол", "Персеполис", "Сепахон" ва "Трактор" юлдуз легионерларни жалб қилишга интилмоқда. Масалан, "Истиқлол" Жалолиддин Машарипов ва Рустам Ашурматовдан ташқари, яқинда "Барселона"нинг собиқ футболчиси Мунир билан шартнома имзолади. Бу ҳолат ёшлар учун имкониятни камайтиради ва янги авлод унчалик ёрқин кўринмайди. Аммо ҳозир ҳам Олимпия жамоаси ва U-23 терма жамоасида бир қанча умидли ёшлар бор.

Эронда авлодлар алмашинуви рўй бераётгани туфайли халқаро майдондаги натижаларида пасайиш кузатилмайдими?

- Ҳозирги вақтда Эрон терма жамоаси ўз тарихидаги энг яхши авлодга эга. Бироқ эҳтимол бу "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин. 2027 йилги Осиё Кубогидан сўнг жамоа ёшларга йўл беришга мажбур бўлади. Авлодлар алмашинуви – Эрон футболидаги энг катта муаммолардан бири. Шу сабабли мураббийлар CAFA турниридан фойдаланиб, миллий жамоада баъзи ёшларни синаб кўрмоқда. Эрон футболи ҳозир авлодлар алмашинуви жараёнининг муҳим босқичида турибди. Шу боис, клубларга ёшларга имконият бериш тавсия этилмоқда, аммо бу ҳолат кўплаб жамоаларда ҳали ҳам кўзга ярқ этиб ташланмайди.

- Эрон ОАВ Амир Галенои ҳақида қандай фикрда? Унинг қайси жиҳатларини кучли деб биласизлар?

- Табиийки, ҳар қандай мамлакатда бўлгани каби, Эрон миллий жамоаси бош мураббийининг танқидчилари ҳам, тарафдорлари ҳам мавжуд. Амир Ғаленои ҳам бундан мустасно эмас. Унинг кучли жиҳатларидан бири шундаки, у Эрон футболи учун энг муҳим даврлардан бирида ёш футболчиларга майдонга тушиш ва ўзини кўрсатиш имкониятини бермоқда. У тарихий бир босқичда – Эрон футболида авлодлар алмашиши жараёни кечаётган даврда миллий жамоа бош мураббийига айланди. Шу боис, у аксарият мусобақаларда ёш футболчилардан фойдаланмоқда. Бу ёндашув келгуси авлод шаклланишига хизмат қилади.


Шерзод Нурматов суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

+2   
08 sep 14:25:22
Futbol Uchun
Эронлик мухбирга қойил камтаргина жавоб берипти.Лекин тан олиш керак Эрон футболи ҳамон биздан устун деб ҳисоблайман.
+1   
08 sep 14:26:34
Рома
Тугри Эрон ислом республикаси терма жамоаси кучли.Лекин бугун Оллох насиб килса Бизнинг Узбекистонимиз йигитлари ютади Иншоолох!
   
08 sep 18:23:47
Лутфулла
Али Даей, Карим Багери, Ходадад Азизи, Мехди Мехдавакия, Жавад Некунамлар уйнаган пайт "олтин даври" эди.
   
08 sep 16:38:07
Askar nukus
Бу тарихдаги олтин авлоди эмас. Али Даи ва Али Карими даврида утиб кеткан
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика