Latest news

01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  5 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  0 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  9 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  22 00:10ЕЧЛ. "Байер" – ПСЖ ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  14 00:05ЕЧЛ. "Вильярреал" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  49 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  236 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19

2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум News

2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум

Сентябрь ойида сотувлар бошланади.

2026-йилги жаҳон чемпионати чипталарини сотиш дастурининг биринчи босқичи 2025 йил 10 сентябрда бошланиши Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) расмий сайтида эълон қилинди.

10 сентябрдан бошлаб мухлислар чипта сотиб олиш учун ариза топширишлари мумкин. Агар аризалар сони чипталар сонидан ошиб кетса, ғолиблар тасодифий танлов асосида аниқланади. Чипталарга бўлган юқори талаб кутилаётгани сабабли, улар босқичма-босқич чиқарилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, мухлисларга ҳозирданоқ ФИФА сайтидаги махсус бўлимда рўйхатдан ўтиш ва алоҳида идентификатор яратиш тавсия этилмоқда. Бу идентификаторсиз чипталарни сотиб олиш имконсиз бўлади.

"АҚШда ўтказилган клублар жаҳон чемпионатининг мисли кўрилмаган муваффақиятидан сўнг, жаҳон чемпионатига бўлган қизиқиш янги чўққиларга кўтарилмоқда. Биз бутун дунёни яна бир бор Шимолий Америкада кутиб олишни интизорлик билан кутмоқдамиз. У ерда Канада, Мексика ва АҚШ тарихдаги энг улкан ва кўламдор спорт тадбирини ўтказади," - деди ФИФА президенти Жанни Инфантино.

2026-йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Бу турнирда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Мусобақанинг финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими декабрь ойида ўтказилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика