Зюле ва Горецка ПСЖга қарши жавоб ўйинида иштирок этмайди

Alisher
8 апр 2021
Никлас Зюле ва Леон Горецка "Бавария"га ЧЛ 1/4 финал доирасидаги ПСЖга қарши жавоб ўйинида илк баҳсда олган жароҳатлари сабаб ёрдам бера олишмайди.

Зюле 2-3 ҳафтадан сўнггина футбол майдонига қайтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, кеча "Бавария" ўз стадионида ПСЖга 2:3 ҳисобида ютқазди, Зюле ва Горецка эса танаффусга қадар алмаштирилди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини кейинги сешанбада, аниқроғи 13 апрелда бўлиб ўтади.


AlisherМуаллиф
Манба: Bild